UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0

05 июл 14:47
Янгиликлар

Шахмат

Naroditsky Memorial Rapid 2026. Синдаров ва унинг устози Мадаминов финал босқичида!

Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаров АҚШда ўтказилаётган мусобақанинг рапид баҳсларида чемпион бўлган эди.

Ҳамюртимиз мусобақада 7 имкониятдан 6 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Шахматчимиз чемпионни аниқлаб берган тай-брекда ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарам устидан ҳар икки партияда ҳам ғалаба қозонди. Синдаров чемпионлик билан бирга 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга чиққанди.

Кеча ушбу турнирнинг блиц баҳсларида саралаш босқичи ўтказилиб, финал раундига йўл олган шахматчилар маълум бўлди. Жавоҳир Синдаровга секундантлик қилаётган Муҳиддин Мадаминов саралашда ажойиб натижа қайд этди. У 8 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни эгаллади. Биринчи ўрин соҳиби Ҳикару Накамура ҳисобида 8,5 очко бор. Мадаминов ва Накамуранинг ўзаро партиясида томонлар 20-юришдаёқ дурангга имзо чекишди. 

Жавоҳир Синдаров саралашда ўз даражасида ўйин кўрсата олмади. Ҳамюртимиз асосий тўрга йўлланма берувчи тай-брек учрашувида иштирок этди. Жавоҳир америкалик Леньер Домингес билан муросасиз кечган партияда дуранг ўйнали. Синдаров қора доналарда ўйнагани учун финал босқичига сўнгги йўлланмани қўлга киритди. Мусобақа ғолиби 6000 АҚШ долларига эга бўлади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг