10 авг 17:38
Янгиликлар
"Натураллаштирилган" спортчилардан воз кечиш вақти келди
"Шу пайтгача Ўзбекистоннинг Ёзги олимпиадалардаги иштироки "натураллаштирилган" хорижликларсиз ўтмаган ва улар 1996 йилдан 2016 йилгача бўлган олимпиадаларда Ўзбекистон учун турли даражадаги медалларни келтиришган.
Бу сафарги Токио олимпиадасида Ўзбекистон номидан қатнашган биронта хорижлик спортчи совриндор бўла олмади.
Медаль олган бешта спортчининг барчаси Ўзбекистонда туғилган, вояга етган, шу ерда профессионал спортчи ўлароқ шаклланган.
Агар Токиога борган спортчилар рўйхатига қарасангиз, эркин курашда россиялик Магомед Ибрагимов ва Жабраил Шапиевлар, юнон-рум курашида россиялик Рустам Ассакалов, велоспортда россиялик Ольга Забелинская, бешкурашда россиялик Алиса Фахрутдиновалар мамлакатимиз номидан иштирок этганини кўриш мумкин. Бу рўйхат янада узунроқ ҳам бўлиши мумкин эди. Масалан, 2019 йилда Мексикадан Ўзбекистонга махсус келтирилган қиличбоз Паоло Плиего Токиога бора олмаган.
Кўриниб турибдики, Олимпиада ўйинлари учун четдан хорижлик спортчи келтириб сохта обрў ва шараф яратиш даври ўтди.
Ўзбекистон ўзининг шарафини бундан буён мамлакатда туғилиб ўсган ва тарбияланган спортчилар билан ярата олади. Қолаверса солиқ тўловчиларнинг пулини турли "легионерларга" сарфлаш қип-қизил сохтакорлик ҳам", - дейилади постда.
Фикрлар