22 мар 19:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Навбаҳор Ҳамидова ҳам чорак финалда имкониятни бой берди
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Мусобақада -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Навбаҳор Ҳамидова чорак финалда Жазоир вакиласи Имане Хелифга қарши рингга кўтарилди ва 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари мазкур жаҳон чемпионатини медалсиз якунлайдиган бўлишди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар