UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0 17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0 14:04Мэтт Браун: "UFC Махачевга зарба бермоқчи" 0 13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0

30 мар 20:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Навбаҳор Ҳамидова: "Мақсадим Осиё ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритиш"

Бокс бўйича аёллар ўртасида Жаҳон биринчилигининг бронза медалига эга чиққан Навбаҳор Ҳамидова мусобақа таассуротлари билан ўртоқлашди.

Бокс бўйича аёллар ўртасида Жаҳон чемпионатида -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, бронза медалини қўлга киритган Навбаҳор Ҳамидова турнирдан кейинги таассуротлар ва фикрлари билан ўртоқлашди.

– Жаҳон чемпионатидаги иштирокингиздан кўнгилингиз тўлдими?

– Очиғи, гарчи мусобақада шоҳсупага кўтарилган бўлсам ҳам, натижамдан тўла қониқмадим. Биз жамоамиз билан бу мусобақага катта тайёргарлик кўрган эдик ва унда фақат олтин медални ният қилиб қўйгандим. Мақсадим фақат чемпионлик бўлган. Аммо бу бронза медали келгуси стартлар олдидан ўзимга бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Жангларда йўл қўйган хатоларим устида ишлаб, янада катта иштиёқ билан шуғулланишда давом этаман.

– Чорак финалдаги мағлубиятдан кейин ва финал куни тарқалган хушхабардаги ҳисларингизни тасвирлаб бера оласизми? Ҳар икки ҳолатда ичингиздан нималар ўтди?

– Ҳозир айтганимдек, мақсадим фақат ғалаба қозониш бўлгани учун чорак финалдаги мағлубиятдан кейин кайфиятим жуда тушиб кетди. Мағлубият қаттиқ таъсир қилди. Аммо қисқа фурсат ичида ўзимни қўлга олдим, янги куч топиб, машғулотларни бошладим. Ҳали ҳаммаси олдиндалиги, бу мағлубият билан бари тўхтаб қолмаслигини англадим. Таслим бўлишга ҳаққим йўқ эди. Финал куни Элшод ака Расулов бронза медали билан тақдирланишим ҳақидаги хабарни айтганида бошида ишонмадим. Устозим мени мағлубиятга учратган боксчи дисквалификация қилингани, кечқурун тақдирлаш маросимида иштирок этишим кераклигини айтганларидан кейин барчаси бутунлай ўзгарди. Ҳақиқат барибир қарор топди. Бу ҳолатда катта ҳаяжон бўлмади.

– Қолган жамоадошларингизнинг иштироки ҳақида нима дея оласиз? Уларга нима етишмади?

– Барча қизларимиз мусобақада муносиб жанг қилишди ва улар ҳам шоҳсупага кўтарилишга лойиқ эдилар. Кимгадир тажриба, кимгадир омад етишмади. Барчамиз рингда ғалаба учун боримизни бердик. Айтганимдек, нафақат мен, балки барчамиз хатоларимиз устида ишлаб, кейинги мусобақаларга тайёрланишда давом этамиз. Жамоамиз ҳали ёш. Бир кун келиб, боксчи қизларимиз ҳам йигитларимиз каби жаҳонда пешқадам бўлишади.

– Бу йил ҳисобидан кейинги асосий старт ҳисобланган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларидан нима кутяпсиз?

– Осиё ўйинлари мен учун янги мусобақа бўлади. Унда Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланмалар ўйналиш эҳтимоли бор. Шу боис барча спортчилар унга катта тайёргарлик билан келишади. Мақсадим сўнгги қитъа чемпионатида эришган ғалабамни такрорлаб, Осиё ўйинларида ҳам олтин қўлга киритиш.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
31 мар 00:08:45
SPRINTERshashist
Нима дисфликация килинганини этмапсизлар. Жазоирлик Киз эркак экан. Буни Ман жанг пайти сезгандим
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг