UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46Таэквондочиларимиз "Fujayra Open-2026"нинг илк куни 5 та медаль қўлга киритишди 0 12:25"Динамо" Тошкентда машғулотларни бошлади 0 12:04Велотрекчиларимиз Осиё кубогида 9 та медалга эга чиқишди 0 11:4339 ёшли Серхио Рамос боксда дебют қилади. Илк жанг машҳур блогерга қарши бўлади 0 11:22Навбаҳор Ҳамидова тўлиқ проф боксга ўтамиди? Боксчининг ўзи жавоб берди 0 11:01Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов "Тоттенхэм"га қарши ўйинда неча баҳо олди? 0 10:40Рамазон Темиров Азат Максумга қарши Тошкентдаги жанги ҳақида гапирди 0 10:19Sofia European Open 2026. Дзюдочиларимиз 3 та медаль билан якунлашди + ФОТО 0 09:58Пэдди Пимблетт Бенуа Сен-Денига "вызов" ташлади 0 09:37Роналду "Ал-Насср"даги вазиятдан норози 0 09:16Алькарас Australian Open`даги ғалабаси шарафига қандай татуировка чиздиришини айтди 0 08:55Нурсултон Рўзибоев: "Кам гапириб, ишни қиладиган спортчи" (+ФОТО) 0 08:34Tata Steel Chess 2026. Ўзбек шахматининг Вейк-ан-Зеедаги триумфи. Нодирбек чемпион, Жавоҳир иккинчи! (+ФОТО) 0 08:13Футзал. Эрон - Ўзбекистон ва қолган 1/4 финал ўйинларининг бошланиш вақти маълум 0 07:52У учун 2026 йил якунлангани айтилган Шавкат Раҳмонов хабарга изоҳ берди 0

02 фев 11:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Навбаҳор Ҳамидова тўлиқ проф боксга ўтамиди? Боксчининг ўзи жавоб берди

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати боксчи Навбаҳор Ҳамидова билан суҳбат уюштирди.

Эслатиб ўтамиз, Навбаҳор Ҳамидова World Boxing ташкилоти кубоги ғолиби, уч марта жаҳон чемпионати совриндори кўп карра Осиё ва Ўзбекистон чемпионати олтин медали соҳибаси саналади.

- Навбаҳор яна бир карра Ўзбекистон чемпиони бўлганлигингиз билан табриклаймиз!

-Раҳмат. 

- Бу сафарги чемпионат борасида қандай фикрдасиз?

- Барчаси ажойиб. Ҳар доимгидек. 

- Чемпионликка эришиш йўлида қанчалик қийинилик юзага келди. Рақибаларингиз борасида нима дейсиз?

- Ҳар биттасини ҳурмат қиламан. Лекин мен яхши жисмоний ҳолатга эга эдим.

- Сиз аввал 75 кгда ҳаракат қилардингиз. Кейинчалик 66 кгга ташладингиз. Вазн қилишда муаммолар бўлмайдими?

- Йўқ. Мураббийимиз Элшод Расуловнинг маслаҳати билан шу вазнга тушдик ва натижалар ҳам аста-секин келишни бошлади. 

-Сиз асли Самарқанд вилоятида таваллуд топгансиз, тўғрими?

- Ҳа, Жомбой туманиданман. 

-Демак, Самарқандда қизлар бокси жуда яхши ривожланган эканда, Нигина Ўктамова, Ситора Турдибековалар ҳам самарқандлик?

- Буларни сафига Севара Маматовани қўшсак бўлади. Яна ёшларимиздан жуда кўп. 

- Сиз профессионал боксда ҳам дебют қилдингиз. Бу йўналишда ҳам давом этасизми?

- Ҳар иккисини биргаликда олиб бораман.

-Айтайлик, профессионал боксда жанг қилиш учун сизга "вызов"лар бўлса, қабул қиласизми?

- Ҳа, мураббийларим билан маслаҳат қилиб жангга чиқаман. Сизга ҳам савол, масалан, ким чақириши мумкин, деб ўйлайсиз? 

- Мисол учун, қозоғистонлик Фируза Шарипова...

- Менимча, боксдаги фаолиятини якунлади. Мендан ёши анчагина катта. Аслида, исталгани билан жанг қилавераман.

-Ўша жаҳон чемпионати финалидаги жангда яхши икки раундни ўтказдингиз. Лекин учинчи раундда ташлаб юбордингиз. Ғалабангизга ишониб кетганмидингиз?

-Йўқ. Барча раундларда бор кучим билан ҳаракат қиламан. Шунчаки соғлиқ билан муаммо бор эди. Насиб қилса бу сафар жаҳон чемпиони бўламан. 

-Бу борада сизга омад тилаймиз!

-Катта раҳмат. Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса Олимпиада олтин медалини ҳам оламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг