26 окт 18:40
Янгиликлар
Велоспорт
Навбат трек усталарига
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси карантин талаблари юмшатилгач ўз фаоллиги билан ажралиб турибди.
Трек йўналишида ўсмирлар ўртасидаги баҳслардан сўнг навбат ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионатига етиб келди.
Куни кеча шосседа ўз омадини синаб кўрган ёшларимиз эндиликда трекда куч синашишмоқда. Бугун пойтахтимизда старт олган мазкур мусобақа 31 октябрь кунига қадар давом этади.
Мусобақада иштирок этиш учун 100 нафардан ортиқ спортчи талабнома топширган. Регламентга кўра, бугун жамоавий спринт йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар