UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Ислам Махачев нега Иэн Гаррига қарши жанг қилиш қийин бўлганини айтди 0 19:05“Арсенал” юлдуз вингерини фақат бир шарт билан сотишга тайёр 0 18:28"Гарри билан жанг Ислам фаолиятидаги энг оғир жанглардан бири бўлди" - Махачевнинг мураббийи 0 17:45"Нега у икки камарни ушлаб турибди?" Холлоуэй UFC 330'дан кейин Махачевга "тош отди" 0 16:23Темиров — Кавана: кучли зарба ва техник ақл тўқнашуви. Абу-Дабидаги жанг нимани ҳал қилади? (мутолаа учун) 0 15:49Роналду: “Эҳтимол, бу менинг футболдаги сўнгги йилим бўлиши мумкин” 0 15:22IBF рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:58Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлашди 0 14:30Рамазон Темиров допинг текширувидан ўтди (ФОТО) 0 13:49Ироқ телеканали "Пахтакор" учрашувларини тўғридан-тўғри кўрсатишни бошлади 0 13:21Ислам Махачев кейинги рақиби сифатида кимни лойиқ кўришини айтди 0 12:45Дана Уайт Оқ уйда UFC турнирининг қайта ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди 0 12:19WBC рейтинги: 11 нафар боксчимизнинг рейтинги қандай? 0 11:53Варди фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин 0 11:29Жанибек Алимханули WBO камари учун даъвогарга айланди 0

19 май 15:01
Янгиликлар

Кураш

Навоийда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Теглар :  Белбоғли кураш
Навоий шаҳридаги вилоят Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг тақвим-режасидаги мазкур мамлакат биринчилигида 300 нафарга яқин полвон белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналиши бўйича беллашди.

Регламентга кўра, ўғил болалар мусобақанинг биринчи ва иккинчи кунлари белбоғли кураш ва белбоғли курашнинг эркин йўналиши бўйича куч синашишган бўлишса, учинчи куни қизлар ўртасида эркин йўналиш бўйича беллашувлар ўтказилди. 

Ўғил болалар ўртасида белбоғли курашнинг эркин йўналиши бўйича ўтган баҳсларда 5 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритган Навоий вилояти полвонлари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Белбоғли курашнинг белбоғли кураш йўналишидан куч синашган ўғил болалар ўртасида эса 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медали билан Тошкент вилояти жамоаси биринчи бўлди. 

Мусобақанинг сўнгги куни қизлар ўртасидаги мусобақада 3 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза медалига сазовор бўлган Наманган жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. 

Шунингдек, юқори савияда ўтган мусобақанинг биринчи кунида тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда сўз олган Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдухалил Маликов ва бошқалар спортчиларни қутлаб, уларга мусобақада муваффақият қозонишларига омад тилади. 

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва медаллар билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг