UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

29 мар 08:26
Янгиликлар

Футбол

"Navruz Cup-2022". Бугун финал: Ўзбекистон - Уганда!

Бугун, 29 март куни "Navruz Cup-2022" мусобақасининг финал ва учинчи ўрин учун ўйинлари бўлиб ўтади.

3-ўрини учун кечадиган ўйин 15:30 да старт олади ҳамда Тожикистон ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги баҳсни Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Унга қанотларда Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Александр Сидоров ёрдам беради. Рустам Лутфуллин эса захира ҳаками сифатида фаолият олиб боради. 

19:00 да бошланадиган Уганда ва Ўзбекистон ўртасидаги финал учрашувида бош ҳакамлик Сайёджон Зайниддиновга ишониб топширилди. Унга қанотларда Вафо Караев ва Исмоил Нуралиев ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси эса Насрулло Кабировга юклатилган. 

ЎФА матбуот хизмати берган хабарга кўра, вакилларимиз ҳал қилувчи баҳсда тўлиқ оқ рангда майдонга тушадиган бўлишди, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракатланади.

"Navruz cup-2022". Финал.

19:00, Ўзбекистон - Уганда

"Марказий" стадион, Наманган

Бош ҳакам: Сайёджон Зайниддинов

Қанот ҳакамлари: Вафо Караев ва Исмоил Нуралиев

Захира ҳаками: Насрулло Кабиров

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг