UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56Абдумалик Халоков, Магомед Курбанов ва бошқа юлдузлар. Тошкентдаги проф бокс оқшоми олдидан ўтказилган фейс ту фейс маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:01"Бизда шундай шаклланган". Александр Усик Собиқ иттифоқ бокс мактаби муаммосини айтди 0 18:22"Жаҳон чемпионатида бутун вужудим билан Ўзбекистонга мухлислик қиламан" - сербиялик собиқ футболчи 0 17:49Лас-Вегасдаги "допингли Олимпиада": Enhanced Games спорт келажагими ёки хавфли тажрибами? (мутолаа учун) 0 17:17Нафрат? Илия Топурия Ислам Махачевга нисбатан шахсий адоват ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:30Шавкат Раҳмонов машғулотларга қайтди (ВИДЕО) 0 15:522026/2027 йилги мавсумда Англия Премьер-лигасининг тўққизта жамоаси еврокубокларда иштирок этади 0 15:16"Ҳумо арена"да ўтказиладиган эртанги юлдузли проф бокс оқшоми қаерда намойиш этилади? 0 14:38Қирғиз спортчиси Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 14:10Тошкентда жанг қилаётганимдан хурсандман, сабаби... — Аҳмадалиев 0 13:41Ван Дейк, де Йонг ва бошқалар. Ўзбекистон билан ўйнайдиган Нидерландиянинг ЖЧ-2026 учун таркиби эълон қилинди 0 13:01Илия Топурия қайси машҳур боксчи билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди, бу Райан Гарсия эмас 0 12:29Наманганда "Ўзбек ботирлари" халқаро Гран-приси бошланяпти, унда Разамбек Жамалов ҳам қатнашади 0 11:57World Boxing'га аъзо миллий федерациялар сони 180 тага етди 0 11:11Перес "Реал"га Моуриньюнинг келиши ҳақидаги саволга пичинг билан жавоб қайтарди 0

17 дек 11:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Нефть қазиб чиқарувчи мамлакатлар кубоги"да иштирок этган боксчиларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди + ФОТО

Теглар :  Бокс
Хабар бериб ўтганимиздек, 10-15 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск шаҳрида нефт қазиб чиқарувчи мамлакатлар боксчилари ўртасида халқаро мусобақа ташкил этилди.

Меҳнат Қаҳрамони Фарман Қурбан огли Салманов хотирасига бағишланган мазкур турнирда 23 мамлакат боксчилари иштирок этишди. 

Беллашувларда иштирок этган чарм қўлқоп усталаримиз мусобақа якунига кўра, 2 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 2 та бронза медалларини қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Биринчи ўринни мезбон Россия терма жамоаси эгаллаган бўлса, кучли учликка Қирғизистон вакиллари якун ясашди. 

Кеча мазкур мусобақада иштирок этган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари томонидан кутиб олинди. 

Эслатиб ўтамиз, турнирда қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

-57 кг: Фазлиддин Каттақулов (олтин)

+91 кг: Лазизбек Муллажонов (олтин)

-75 кг: Абу Нуранов (кумуш)

-91 кг: Жамшид Абдуллаев (кумуш)

-63 кг: Алиёр Норалиев (бронза)

-81 кг: Шоҳрух Рустамов (бронза)

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг