UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

03 апр 15:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нэшвиллдаги турнирнинг асосий жанги тасдиқланди

Ушбу UFC турнирининг марказий жангида 40 ёшли аралаш яккакураш устаси октагонга чиқади.

Ташкилотчилар томонидан 12 июль куни АҚШнинг Теннеси штати Нэшвилл шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги UFC турнирининг марказий жанги эълон қилинди. Оқшомнинг асосий жанги оғир вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Деррик Льюис иштирокида ўтказилади. Америкалик 40 ёшли аралаш яккакураш устаси мағлубият нималигини билмай келаётган бразилиялик Таллисон Тейшейрага қарши октагонга чиқади.

Маълумот учун, Деррик Льюис сўнгги жангини 2024 йилнинг май ойида Родриго Насиментога қарши ўтказиб, рақибини учинчи раундда техник нокаутга учратди. "Қора ваҳший" бундан аввалги жангида Жаилтон Алмейдага имкониятни бой берган эди. 

Бразилиялик 25 ёшли Таллисон Тейшейра ўтган йили Contender Series саралаш турниридаги ғалабаси эвазига UFC шартномасини қўлга киритганди. Февраль ойида дунёнинг энг кучли Лигасида муваффақиятли дебют қилди. У Жастин Тафани 35 сонияда нокаутга учратди. 

Айни пайтда Деррик Льюис UFC оғир вазн тоифаси рейтигида 9-ўринни эгаллаб турибди. Тейшейра эса битта ғалабаси эвазига 14-поғонага кўтарилиб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг