UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Ўзбекистон - Ҳиндистон ва бошқа ўйинлар. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-тур ўйинлари ўтказилмоқда (LIVE) 0 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

23 мар 16:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нганну билан жанг учун Верховенга кўпроқ пул таклиф қилишди, аммо...

Рико Верховенга Александр Усикка қарши бокс жангнинг муқобили Most Valuable Promotions турнирида Фрэнсис Нганнуга қарши MMA қоидалари бўйича жанг эди.

Аммо кикбокс қироли Рико Верховен Жейк Пол лигасининг жозибали молиявий таклифини рад этиб, украиналик билан камроқ гонорар эвазига жанг қилишни танлади.

Бу ҳақда нидерландияликнинг ўзи Чел Сонненга берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Сен мутлақо ҳақсан. Бу юз фоиз тўғри. MVP менга анча кўпроқ пул таклиф қилди, лекин менинг сўзим мен учун ҳамма нарса!", - деди оғир вазн тоифасидаги собиқ Glory чемпиони. 

Рико MVPдан таклиф олишдан олдин аллақачон промоутер Турки Ал аш-Шайхга оғзаки розилик берганини ва ўз сўзини бузишни истамаганини тушунтирди.

Аввалроқ сайёрамизнинг энг кучли кикбоксчиси UFC билан шартномадан воз кечгани, унга кўра ташкилотдаги дебют рақиби америкалик Деррик Льюис бўлиши кераклиги маълум бўлганди.

Александр Усик ва Рико Верховен ўртасидаги жанг 23 май куни Мисрдаги Гиза пирамидаларида бўлиб ўтади. Фрэнсис Нганну эса 16 май куни Лос-Анжелесдаги Most Valuable Promotions турнирида бразилиялик Филипе Линсга қарши жанг қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг