UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Super Rapid & Blitz Poland 2026. Синдаров турнирни нечанчи ўринда якунлади ва қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 19:31Хамзат Чимаевни мағлубиятдан сўнг дарҳол жангга чорлашди 0 19:10Ўзбекистон ва Россия дзюдо федерациялари стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда 0 18:4937 ёшли Мхитарян ёзда фаолиятини якунлаши мумкин 0 18:28Паркентда кураш ва белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:07Илҳом Назимовнинг "Киллер"га қарши илк RIZIN чемпионлик жангида нокаут қайд этилди 0 17:46Мария Тимофеева Istanbul Open чемпиони! 0 17:25Мбаппе ва Вальверде "Реал"нинг Класико учун қайдномасида йўқ! 0 17:04Спорт гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 3 та медалга сазовор бўлишди 0 16:43Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли жангида даҳшатли камбэк қайд этилди 0 16:22Дана Уайт тасдиқлади! Хамзат Чимаев Богдан Гусковнинг дивизионига ўтади 0 16:01"Манчестер Юнайтед" "Милан" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин 0 15:40"Чироғингни ўчириб қўяман". Чемпион Стриклендга "вызов"лар бошланди 0 15:19Артур Гулиев Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди 0 14:58Музаффарбек Тўрабоев бош соврин — автомобил соҳиби! (ФОТОРЕПОРТАЖ) 0

19 апр 08:48
Янгиликлар

Теннис

Нигина Абдураимова Калви турнирида 1/4 финалга чиқди

Франциянинг Калви шаҳрида теннис бўйича W50 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада Нигина Абдураимова ҳам ўз имкониятини синаб кўряпти. Ҳамюртимиз икки ғалабаси эвазига 1/4 финал иштирокчисига айланди. 

Турнирда учинчи рақам остида таснифланган теннисчимиз биринчи даврада нидерландиялик Леслей Паттинама Керховени 6/4, 7/6(4) ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Кеча ўтказилган иккинчи босқичда эса германиялик Лара Шмидтни иродали тарзда енгди. Икки соату 38 дақиқа давом этган баҳсда Нигина 3/6, 6/4, 6/3 ҳисобида зафар қучди.    

Таққослаш учун, Абдураимова WTA рейтингида 239, Керхове 292, Шмидт 493-ўринни эгаллаб турибди. Бугун Нигина 1/4 финалда турнирнинг саккизинчи ракеткаси, WTA рейтингида 283-поғонадан жой олиб турган чехиялик 19 ёшли Линда Климовичовага қарши кортга чиқади.     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг