UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0 07:11Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди 0 06:39Ўнта финиш қайд этилган UFC Fight Night 285 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0

30 апр 11:14
Янгиликлар

Теннис

Нигина Абдураимова Оэйраш турнири финалида!

Португалиянинг Оэйраш шаҳрида теннис бўйича W60 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 60 минг еврони ташкил қилувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Қувонарлиси, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси финал йўлланмасини қўлга киритди.

Дунёнинг 184-ракеткаси бўлиб турган Абдураимова роппа-роса 2 соат давом этган 1/2 финал учрашувида турнирнинг тўртинчи ракеткаси, WTA рейтингида 173-поғонада бораётган бельгиялик Грит Миннени 7/6(5), 6/3 ҳисобларида мағлубиятга учратди. 

Бугун Нигина Абдураимова бош соврин учун кечадиган финал учрашувида португалиялик Франциско Хорхега қарши кортга чиқади. Мезбонлар вакиласи ярим финал баҳсида турнирнинг олтинчи ракеткаси, мексикалик Контрерас Гомесдан 6/4, 6/2 ҳисобида устун келди. Хорхе WTA рейтингида 314-поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг