19 май 12:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Нима учун ҳафа бўлишим керак?". Нганну Дана Уайтнинг танқидига жавоб қайтарди
UFC`нинг оғир вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Фрэнсис Нганну Дана Уайтнинг танқидларига муносабат билдирди.
"Бизда Уайт билан узоқ йиллик алоқаларимиз бор, буни ҳурмат қиламан. UFC мен учун қилган ишларини қадрлайман. Бизда шартнома бўлганди ва мен буни бажардим. Биз янги шартнома бўйича келиша олмадик, мен ўз йўлимдан кетдим. Ортиқча гап йўқ, шунчаки бизнес. Мен ўзим учун манфаатли бўлган жойда бўлишим керак. Бу ким учундир манфаат олиб келмаслигидан афсусдаман.
Мен хеч кимга зарар етказмоқчи эмасман, шунчаки ишимни қиламан. Мен учун қулай бўлганини. Қолгани мени қизиқтирмайди. Нима учун ҳафа бўлишим керак? Барчаси мен учун яхши кечди", - деди Нганну.
Ҳавола :
Манба : MMAJunkie
Фикрлар