UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Манба: Дюбуа ва Уордли чемпионлик жанги бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:02"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди 0 18:39"ММА’да яхши жангчи бўлиши мумкин". Ислам Махачев — Энтони Жошуа ҳақида гапирди 0 18:13Халқаро Турон федерацияси тобора ривожланмоқда 0 17:50Tenerife Challenger. Фомин рейтингда ўзидан қуйидаги рақибга ютқазди 0 17:09Расман: Лапорта истеъфога чиқди 0 16:42Жон Жонс ҳозирда ўзининг энг севимли MMA жангчиси кимлигини айтди 0 16:11Евлоев Царукянга ярим енгил вазнда UFC камарини олиб қўйишига йўл қўймайди 0 15:38WBC раҳбари Усик жангини тайинлашга ваъда берди 0 15:12Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи 0 14:51Ўқ отиш. Қитъа биринчилигида яна 2 та кумуш медал қўлга киритилди 0 14:08Ислам Махачев Энтони Жошуани Доғистонга таклиф қилди 0 13:47Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтазилди 0 13:26Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди" 0 13:05Аллақачон фаолиятини тугатган Истоминнинг қайтиши ҳам Нигерия билан ўйинда ёрдам бермади 0

06 июл 18:12
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Нима учун "Уимблдон"да ёмғир остида ўйнаб бўлмайди? Ахир футбол ўйналади-ку!

Теглар :  Уимблдон
"Уимблдон"да ёмғир кўплаб ўйинларнинг ўтказилишига ҳалал беради.

Бу йил ҳам шундай. "Уимблдон-2023" турнирида баъзи теннисчилар учинчи даврага йўл олишди. Айримлари эса ҳатто биринчи давра ўйинини ўтказишга ҳам улгуришмади. Барчаси сешанба ва чоршанба куни ёққан ёмғир сабабли. 

Шу сабабли савол туғилади: нима учун ёмғир остида теннис ўйнаб бўлмайди, ахир худди шундай чимда футбол ўйнашади-ку? 

Биринчидан, ёмғир сабаб чим сирпанчиқ ҳолатга келиб қолади, нафақат ёмғир вақтида, балки ёмғирдан кейин ҳам. Бунга сабаб - юқори босим. Шунинг учун масалан Новак Жоковичнинг Марказий кортдаги илк ўйинида муаммо юзага келди - ёпиқ кортда намлик ошиб кетди ва чим теннис ўйнаш учун яроқсиз ҳолга келди. Уни катта фенлар билан қуритишди ва сочиқлар билан артишди. Якунда қанчалик ғалати кўринмасин, вазият яхшиланди: Фақатгина корт томи очилиб, намлик юқорига чиқиб кетганидан сўнг. 

Лекин футбол чими ҳам ёмғирдан сўнг шундай сирпанчиқ бўлиб қоладику? Шундай. Лекин футболчиларнинг бутсалари остида узун тишлар бор. Теннисчиларнинг оёқ кийимлари эса резинка материалдан иборат бўлади. Бу эса ёмғир пайтида ўйин ўтказишга ҳалал беради. Теннисчиларда тезкор ҳаракатлар, тўхталиш ва бошланғич юқори тезлик кўп бўлади. Бундан ташқари, чимли қопламали кортларда теннисчилар қуруқ чимда ҳам дастлабки кунлари кўп сирпаниб кетишади. Чунки ўша паллада ҳам чимда бироз намлик бўлади. 

Унақада нима учун теннисчиларга ҳам футболчилар каби оёқ кийимлардан фойдаланишга рухсат йўқ? Бу ерда майдонга бўладиган юкламани ҳам ҳисобга олиш лозим. Футбол майдонларида ўртача уч кунда 90 дақиқалик ўйин бўлади. "Уимблдон"да эса марказий кортларда ўртача учта ўйин бўлади, қолган кортларда эса тўрттадан, баъзида бештадан ўйин бўлади. 

Футбол ўйинларида майдонларни қайта тиклашга вақт бўлади. Теннисда эса бунинг учун фақатгина бир кун бўлади. Шунинг учун теннисчиларнинг оёқ кийими юпқароқ бўлиши лозим. Ўз навбатида, бундай оёқ кийимларда ёмғир остида ўйнаш мумкин эмас.

Бошқа қопламали кортларда ёмғир остида ўйинлар ўтказилган ҳолатлар бўлган. Хард кортда енгил ёмғир остида ўйин ўтказиш мумкин. Тупроқли кортларда ҳам ўйнаш мумкин. Лекин бу ҳам ўйинчилар учун хавф солиб туради. 

sports.ru сайти асосида тайёрланди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг