UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 0 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0

13 сен 08:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Noche UFC турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди

Американинг Глендейл шаҳрида Мексика мустақиллик кунига бағишланган Noche UFC турнири бўлиб ўтди.

Бироз аввал якунига етган оқшомнинг марказий жангида Жан Сильва (ярим енгил вазн тоифаси рейтингида 6-ўрин) Хосе Дельгадони (15-ўрин) муддатидан аввал мағлубиятга учратди.

Сильва жангни жуда суст бошлади ва рақибининг ҳужумини ўтказиб юбориб, нокдаун ҳолатига тушиб қолди. У биринчи раундни бой берди, аммо иккинчи раунддан фаоллаша бошлади. Учинчи раундда эса ниҳоят ўнг қўл билан аниқ зарба йўллаб, Дельгадони қулатди. Мексикалик жангчи ўрнидан туришга муваффақ бўлди, бироқ кўп ўтмай яна партерга тушиб қолди. Сильва бу ҳолатда бўғиш усулини қўллаб, рақибини таслим бўлишга мажбур қилди.

Жанг тўхтатилган расмий вақт — учинчи раунднинг 2-дақиқаси 57-сонияси.

Жангдан кейинги интервьюда 29 ёшли Силва (18-3) яна бир бор ўзининг чемпионлик амбициялари ҳақида гапириб, ким бўлишидан қатъи назар, камар соҳибига "етиб боришга" ваъда берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг