12 окт 11:43
Янгиликлар
Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам”
“Биз унинг салоҳиятини яхши биламиз. Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам истеъдодлироқ. 2021-2022 йилларгача у шахматга унчалик кўп вақт ажратмасди, бошқа ишлар билан ҳам шуғулланарди.
Менимча, у шахмат тарихидаги энг истеъдодли беш шахматчидан бири. Каспаров ва бошқа буюк шахматчилар қаторида. Истеъдод жиҳатидан улардан асло қолишмайди. Шунчаки, у узоқ вақт ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмади ва бироз сояда қолиб кетди”.
Нодирбек Синдаровнинг муваффақиятлари унга ҳам катта туртки берганини таъкидлади:
“2022 йилда мен биринчи бўлиб 2700 рейтинг маррасидан ўтдим. 2025 йилгача рейтинг бўйича кучли шахматчилар қаторида эдим. Лекин Номзодлар турнирига чиқа олмадим. Аввалига ёшлигим, кейинчалик тажрибам етишмагани бунга тўсқинлик қилди.
Кўп йиллар давомида мен Жавоҳирдан бир қадам олдинда эдим. Энди эса у мендан ўзиб кетди ва бу маррага биринчи бўлиб эришди.
Унинг кетма-кет ғалабалари менга иккинчи нафас берди. Жавоҳир бунинг уддасидан чиқиш мумкинлигини кўрсатди, йўл очиб берди ва ўзимга бўлган ишончимни оширди. Энди у олдинда, мен эса унинг ортидан кетяпман”.
Сизнингча, Синдаров ҳақиқатан ҳам шахмат тарихидаги энг истеъдодли беш шахматчидан бирими?

Фикрлар