UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Sofascore. "Башакшеҳир" дуранг ўйнади. Шомуродов неча баҳо олди? 0 09:28Эркебулан Токтар жангни сотгани ҳақидаги гап-cўзларга жавоб қайтарди 0 09:00Полина Кудерметова Мадридда муваффақиятли старт олди 0 08:32Осиё чемпионати. Бугун 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финалда рингга кўтарилади 0 08:07Суперлига. Бугун 6-турга старт берилади 0 00:14Муҳаммадзоҳид Суяров — Grenke Chess Open 2026 чемпионига айланди! 0 19:20Икки нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалида, яна икки нафарида бронза 0 18:50Тимофеева Австрия турнири саралаши финалида кортга чиқди 0 18:26Нейт Диасга Конор Макгрегор билан жанг таклиф қилинди(ми?) 0 18:01Абдуқодир Ҳусанов: "Пеп Гвардиоладан жуда миннатдорман" 0 17:39"Махачев кучлими ёки Нурмагомедов?" - Царукян жавоб берди 0 17:17Дана Уайт UFC жангчилари шартномалари бўйича музокаралардан четлашганини айтди 0 16:52UFC чемпиони Том Аспиналл енгил машғулотларни бошлаганини айтди 0 16:30Хосе Мария Мендес: "Ўзбекистон футзалидаги яна бир янги саҳифани бошлашдан хурсандман" 0 16:01"Энди бу билан шуғулланишни истамайман" - Чисора фаолиятини якунлаганини тасдиқлади 0

30 дек 19:16
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов камбэк эвазига Жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилаётган FIDE Жаҳон чемпионатининг Блиц бўйича баҳсларида саралаш раунди якунланди ва сўнгги 19-турда Абдусатторов Магнус Карлсенга қарши дона сурди.

Жаҳон шахмат афсонасига қарши қора доналарда ўйнаганига қарамай, Нодирбек дуранг натижа қайд этди. Бу натижа ҳамюртимизни Топ-4`га олиб чиқмасди, унинг бахтига франциялик Максим Вашье-Лаграв россиялик Ян Непомняший катта устунликка эга бўлса-да юта олмади. Бу ўйиндаги дуранг натижа Абдусатторовни 13 очко билан кучли тўртликка олиб кирди. 

Бу 13 очко жамғарганлар орасида энг яхши натижа бўлди. Лаграв эса 5-ўрин билан жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Регламентга мувофиқ кучли тўртликдан жой олганлар энди блиц бўйича жаҳон чемпионлик унвони учун ўзаро баҳс олиб боришади. 

Нодирбек ўзига хос ярим финалда ҳиндистонлик Аржун Эргаисига, Магнус Карлсен америкалик Фабиано Каруанага қарши дона суради. Ўз жуфтликларида ғалаба қозонган шахматчилар финалда жаҳон чемпионлиги, мағлублар ўзаро учрашувда учинчи ўрин курашишади.  

Жавоҳир Синдаров эса жаҳон чемпионатидаги иштирокини 12,5 очко билан 14-ўринда якунлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг