UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

14 июн 08:04
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов қатнашадиган Жаҳон кубогида шахмат тарихидаги энг катта соврин жамғармаси ўйналади

Шу йилнинг 30 июлидан 24 августига қадар Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги ўтказилади.

Ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси 2,5 млн еврони ташкил қилади. Айни дамга қадар очиқ тоифадаги турнирда эркаклардан 206дан 146 нафар, аёлларда эса 103дан 71 нафар шахматчининг қатнашиши аниқ бўлиб улгурган.

Жаҳон кубогида америкалик Фабиано Каруана, француз Максим Вашье-Лаграв, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу, ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов, озарбайжонлик Теймур Ражабов ва Шахрияр Мамедьяров каби шахматчилар ҳам дона суради.

Ушбу жаҳон кубогининг энг яхши 3 нафар шахматчиси жаҳон тожи учун даъвогарлар турнирида қатнашади ва ўзаро якуний ғолибни аниқлашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 июн 08:15:55
Sayfiddin Rasulov
Shu yigitni omadini bersin. Samarqandga bosh sovrin bilan qaytgin Nodirbek....
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг