UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0

13 май 11:24
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Superbet Poland Rapid & Blitz турниридан қанча гонорар ишлаб олди? Қолганларчи?

Хабар берганимиздек, Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича нуфузли Superbet Poland Rapid & Blitz турнири ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этган ушбу мусобақада дунёнинг кучли 10 нафар гроссмейстери бош соврин учун баҳс олиб борди. Икки кунлик рапид турнирида хитойлик Вэй И, блицда эса Магнус Карлсен биринчи ўринни эгаллади. Икки мусобақа якунларига кўра умумий ҳисобда Магнус Карлсен мусобақа ғолибига айланди. 

Норвегиялик жаҳон чемпиони бош соврин билан бирга 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Иккинчи ўринни эгаллаган хитойлик Вэй 30 000, кучли учликка якун ясаган мезбон шахматчи Ян-Кшиштоф Дуда 25 000 долларга эа чиқди. Энг охирги ўриндаги ҳиндистонлик Гукеш ўз ҳамёнини 7 000 долларга бойитиб олди.  

Дунё рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов эса 11 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлди. Ҳамюртимиз рапидда 8 очко жамғариб, ҳиндистонлик Эригайси билан 6-7 ўринларни бўлишиб олган эди. Блиц баҳсларида эса 9,5 очко билан 5-поғонадан жой олди. Ёш жаҳон чемпионимиз умумий жадвалда 17,5 очко билан 6-ўринни эгаллади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг