UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0 11:03Перейра Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиш қароридан сўнг мухлислардан ёрдам сўради 0 10:32Осиё ўйинлари. Бугун Олимпия терма жамоамиз юришини бошлайди 0 10:01Крикет бўйича "Мустақиллик Кубоги": "ANFA" чемпион! 0 09:30Рамазон Темиров яна допинг учун таҳлил топширди + ФОТО 0 08:59UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Жошуа Ван – Пантожа, Царукян – Руффи 0 08:28Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги ўйинларда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 07:57Самбочиларимиз Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро турнирда 3 та олтин медалга сазовор бўлишди 0 07:26Ўзбекистон синхрон сузиш бўйича Жаҳон чемпиони, Европа чемпиони ва 19 йиллик тажрибага эга мураббийни маҳаллийлаштирди 0 19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0

27 окт 11:34
Янгиликлар

Спорт курашлари

Нодирбек Жуманазаров жаҳон чемпионати совриндори! Умиджон Жалолов бугун олтин медаль учун гиламга чиқади

Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дунё биринчилиги эркин кураш баҳсларининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун нисбатан муваффақиятли келди. 57 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Нодирбек Жуманазаров жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. У бронза учун кечган беллашувда украиналик Владислав Абрамовни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

65 кг вазнда курашган терма жамоамиз аъзоси Умиджон Жалолов саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, финалга йўл олди. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги барча мусобақаларнинг чемпиони бўлган Жалолов 1/8 финалда украиналик Микита Гончаровни 3:2, 1/4 финалда озарбайжонлик Айхан Абдуллазадани 6:1, 1/2 финалда эса қирғизистонлик Билол Шарип уулуни 5:2 ҳисобида таслим этди. 

Бугун Умиджон Жалолов жаҳон чемпионатининг финалида ҳиндистонлик Сужит Сужитга қарши гиламга чиқади. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан тахминан соат 21:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг