UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда 0 18:51Сауль Альварес кейинги рақибини танлади, музокаралар кетяпти 0 18:24"Хабиб ва Исламни жуда яхши кўраман, лекин...". Кормье америкалик жангчиларнинг чемпионлик эҳтимоли ҳақида гапирди 0 17:56Жастин Гэтжи Илия Топурия билан эҳтимолий жанг муддати ҳақида гапирди 0 17:28"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди 0 17:02Юнон-рум кураши бўйича U20 терма жамоамиз Минскдаги халқаро турнирда қатнашади 0 16:38PFL Dubai иштирокчилари эртанги турнир олдидан вазн ўлчаш маросимида қатнашишди 0 16:09Милан-Кортина-2026. Ўзбекистон делегациясининг очилиш маросимидаги байроқдори ким бўлиши эълон қилинди 0 15:46"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди 0 15:20Расман. Алишер Ғаниев ва Айтжан Халмаханов PWL 11 турнирида қатнашади 0 14:53ИНТЕРВЬЮ. Конор билан кўришиш қанча? Макгрегорнинг спарринг-шериги жавоб беради 0 14:32"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди 0 13:50Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинларига саралаш тизими тасдиқланди 0 13:29Ўзбекистон делегациясининг Милан-Кортина-2026 қишки Олимпиадасида фойдаланадиган либослари намойиш этилди (ФОТО) 0 13:08Икарди тарихий ютуққа эришди 0

28 апр 00:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нодиржон Мирзаҳмедов "чопилганлар"нинг навбатдагиси(ми?)

Ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Нодиржон Мирзаҳмедов жаҳон чемпионатида иштирок этмайди.

Кеча ижтимоий тармоқларда - 48 кг вазн тоифасида жанг қилувчи ўзбекистонлик боксчи Нодиржон Мирзаҳмедовнинг жаҳон чемпионатида иштирок этувчи таркибдан нохақ чиқариб юборилгани айтилаётган видео тарқалди. Видеода боксчининг айнан нима сабабдан таркибдан чиқарилгани айтилмаган эди.

Нодиржон Мирзаҳмедов яқин кунларгача терма жамоа таркибида жаҳон чемпионати учун тайёргарлик олиб бораётган эди, у Куба терма жамоаси билан қўшма машғулотларда ҳам иштирок этган эди. Olamsport.com'га берган интервюсида эса Мирзаҳмедов ЖЧ таркибидаги ўрни аниқ бўлганини истисно этмаган эди.


Таркибдан "чопилганини" очиқ-ойдин айтган боксчимиз Olamsport.com'га берган қисқа интерювсида бунга қуйидагича муносабат билдирди:

"Йўқ, ҳеч қандай сабаб йўқ! Кўрдингиз, Ўзбекистон чемпионатини ҳам ютдим бу йил, яна ишонишмади ва спарринглар қилишди. Спаррингларда ҳам ютдим. Ўзим ҳам тушунмай қолдим нега "чопишганини"... Лекин ҳамма спарринг босқичларидан ўтган эдим. Уларнинг қарори эса шунақа бўлди охирида. Катталарга ёқмабмиз, шекилли!".

Ҳозирда Нодиржоннинг ўрнига - 48 кг вазн тоифасида ким рингга чиқиши маълум эмас, аммо катти эҳтимол билан энди бу вазнда Шодиёр Мелиқўзиев юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Мирзаҳмедов ўтган йили Ўзбекистон чемпионати финалида айнан Мелиқўзиевни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган эди. Февраль ойида Болгарияда бўлиб ўтган "Странжа" мусобақасида эса Мирзаҳмедов чорак финалда мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди. Нодиржон билан бир вазнда иштирок этган Шодиёр Мелиқўзиев эса София шаҳридаги турнирда олтин медални қўлга киритган эди.



Жаҳон чемпионати учун айнан қайси жиҳат устунлик қилгани қизиқ: тажриба ёки ёшларга имконият берилиши

Мелиқўзиев ҳам ўз-ўзидан келиб қолмагани аниқ бу йўлгача, унинг "Странжа"даги натижаси катта рол ўйнаши табиий. Аммо шу кунгача - 48 кг вазнда Нодиржон Мирзаҳмедов ЖЧ учун асосий номзод бўлиб келаётган эди. Унинг мусобақага бир ҳафта қолганида таркибдан тушиб қолгани, бироз кутилмаган қарор бўлиб қолмоқда.


Бундан аввал Ўзбекистон терма жамоаси таркибида - 54 кг вазнда Миразиз Мирзахалилов, - 80 кг вазнда жанг қилувчи Одижлон Аслоновларнинг Тошкентдаги жаҳон чемпионатида рингга чиқмаслиги маълум бўлган эди. Бундай кутилмаган қарорларнинг ҳеч бирига ҳозиргача муносабат билдирилмади.

Узун-қулоқ гапларга қараганда, Миразиз Мирзахалилов 2021 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг допинг назоратида бўлмаган ва шу сабабли у бу сафарги мусобақадан чиқарилган. Аммо Одилжон Аслонов ва мана энди Нодиржон Мирзаҳмедовнинг таркибдан тушиб қолиши — тушунарсиз.


Балки термада рақобатни охиригача ушлаб турмоқчи бўлишгандир (!), балки ёшларга имкон бериш биринчи вазифа сифатида олингандир. Аммо ўз юртимизда ўтадиган илк жаҳон чемпионатида ўз вазнининг "эгалари" бирин-кетин таркибдан тушиб қолаётгани шубхаларни кўпайтирса кўпайтиряпти-ки, асло камайтирмаяпти.


Бугун ёки эртага терма жамоанинг якуний таркиби ҳам эълон қилинса керак, шунда барча саволларимизга жавоб олишимиз мумкин бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мухлислик қилишда давом этамиз, шунчаки уни "сўндириб" қўйишмаса бўлгани!

Диёрбек Мавлонов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
02 май 23:30:38
Ma'ruf Bozorov
Nodirjonni bilmadim lekin Mirazizbek Mirzaxalilov kiritilmagani nohaqlik boʻlibdi toʻgʻri koʻzga koʻrinarli yutuqlari kamdir lekin oʻtgan jahon chempionatidagi alamini olishga qoʻyib berish kerak edi uni nohaqlik sabab musobaqadan chiqarib yuborishgandi Belgradda
   
28 апр 11:57:28
Analitik
100% tugri qaror Nodirjin tortmaydi chet el bilan
   
28 апр 10:31:27
.Sherzod.
Bu yerda xech qanaqa chopish degan narsa yoq, Odiljonni jang uslubi o‘zimizikilarga o‘tadi lekin chetdagilarga o‘tmaydi undan ko‘ra yoshrog‘iga imkoniyat berib tajriba ortirgani yaxshiroq, Nodir yaxshi bokschi lekin uni yoshinigam xisobga olish kere janglarni kuzatgan odam biladiki ikkinchi rauntdan keyin charchab osilib qoladi oldingi Jaxon chempionatida imkon berilgan edi medalsiz qolib foydalanolmadi Shodiyorga berib yaxshi qilibdi
   
28 апр 10:27:06
Fahritdin Tashkenbaev
Одилжон Арслонов Осиё чемпионатида каёкдаги ирокликка ютказиб юрибди-ю!
   
28 апр 10:25:53
Fahritdin Tashkenbaev
Одилжон Арслонов Осиё чемпионатида каёкдаги иркликка ютказиб юрибдию!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг