UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

06 апр 10:11
Янгиликлар

Шахмат

"Номзодлар турнири". Синдаров тарихий натижа билан биринчи даврани якунлади

Кипрнинг Пейя шаҳарчасида ўтказилаётган мукофот жамғармаси 1 миллион еврони ташкил этувчи "Номзодлар турнири"да биринчи давра якунига етди.

Хабар берганимиздек, кеча мусобақанинг 7-турида амалдаги Жаҳон Кубоги ғолиби Жавоҳир Синдаров дуранглар қироли номи билан танилган нидерландиялик Аниш Гири билан муросага келди. Бу билан ҳамюртимиз 7 имкониятдан 6 очко тўплаб, турнир тарихида биринчи даврани энг кўп балл билан якунлаган шахматчига айланди. Бундан аввалги рекорд Ян Непомняшийга тегишли бўлиб, 2022 йилги "Номзодлар турнири"нинг биринчи даврасида 7 имкониятдан 5,5 очко жамғарганди. 

Иккинчи давра олдидан Жавоҳир Синдаров 6 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. У энг яқин таъқибчиси Фабиано Каруанани 1,5 очкога ортга қолдирмоқда. Фаби 7-турда қора доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа билан дуранг ўйнади. Бу турда фақат Вей Йи ғалаба қозонди ва ҳақли равишда тур шахматчиси бўлди. Унга қадар Синдаров 4 та турда кетма-кет энг яхши бўлган эди. 

Бир кунлик танаффусдан сўнг, эртага "Номзодлар" турнирида иккинчи давра старт олади. Саккизинчи турда Жавоҳир россиялик Андрей Есипенкога қарши қора доналарда ўйнайди. Фабиано Каруана АҚШ дербисида Ҳикару Накамура билан ҳисоб-китоб қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг