UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

16 янв 15:16
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович суд қарорига муносабат билдирди

Теглар :  Новак Жокович
Дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович Австралия Федерал судининг унинг визасини бекор қилиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.

"Бугунги суд мажлиси якуни бўйича қисқача изоҳ бермоқчиман. Энди бироз дам оламан ва тикланишим учун вақт ажратаман. Кейинроқ қўшимча изоҳлар беришим мумкин.

Бу қарордан жуда хафа бўлдим, яъни энди Австралияда қолиб, Australian Open'да қатнаша олмайман. Лекин мен бу қарорни ҳурмат қиламан ва Австралиядан кетишим борасида расмийлар билан ҳамкорлик қиламан.

Сўнгги ҳафталарда барча эътибор менга қаратилганидан хижолат бўляпман. Умид қиламанки, энди бор эътиборимни ўзим ёқтирган ўйин ва турнирга қаратишимиз мумкин. Дунё бўйлаб теннисчилар, менежерлар, ходимлар, кўнгиллилар ва мухлисларга муваффақиятли турнир тилайман.

Доим қўллаб-қувватлаб турган оилам, дўстларим, жамоам, мухлисларим ва ҳамюртларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сиз мен учун катта куч манбаи бўлдингиз",-деди Новак Жокович.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
16 янв 20:09:04
Mirjalol94
Kuchli harakterli inson
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг