UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

20 ноя 09:10
Янгиликлар

Теннис

Новак Жоковичнинг ATP Якуний турнири финалидаги рақиби маълум

Италиянинг Турин шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича ATP Якуний турнири бугун ўз якунига етади.

Дунёнинг саккизинчи ракеткаси бўлиб турган Новак Жокович мусобақанинг биринчи финалчисига айланган эди. Россиялик Андрей Рублёв ҳамда норвегиялик Каспер Рууд ўртасидаги иккинчи ярим финал учрашувида сербияликнинг бош соврин учун баҳсдаги рақиби маълум бўлди. 

Дунёнинг тўртинчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилаётган Рууд ATP рейтингида еттинчи поғонадан жой олган россиялик ҳамкасбини ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этди - 6/2, 6/4. Каспер ўзаро учрашувларда ҳамон ҳисобда ортда қолмоқда - 2:4. 

Роппа-роса 70 дақиқа давом этган баҳсда Рублёв 9, Рууд эса 10 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам қўшхатога йўл қўйишмади. Фақат брейклар сони Касперда кўпроқ бўлди 4 га 1. Рууд фаолиятида илк бор ATP Finals турнирида бош соврин учун кортга чиқади. Ўтган йили биринчи маротаба ушбу турнирда қатнашган норвегиялик истеъдод эгаси 1/2 финалда россиялик Даниил Медведевга ютқазиб қўйганди.

Агар Рууд бугунги финалда ғалаба қозонса, Рафаэль Надални ортда қолдирган ҳолда мавсумни дунёнинг иккинчи ракеткаси сифатида якунлайди. Мағлуб бўлса ҳам у рейтингнинг учинчи поғонасига кўтарилиб олади. Каспер ва Новак ўртасидаги ўзаро учрашувларда тажрибали Жокович 3:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг