UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0 07:11Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди 0

19 май 11:34
Янгиликлар

Паралимпия

Нуфузли IBSA халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда

Спорт вазирлигида шу кунларда юртимизга бўлиб турган Халқаро кўзи ожизлар федерацияси президенти Илгар Раҳимов бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт федерацияси раиси Отабек Эргашев иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистонда  имконияти чекланган шахслар ўртасида спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар меҳмонлар томонидан алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, IBSA (Халқаро кўзи ожизлар спорт федерацияси) билан ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Жумладан, ташкилот билан ҳамкорликда келгусида юқори нуфузли халқаро спорт тадбирларини ташкил этиш масаласига эътибор қаратилиб, IBSA  мутасаддиларининг  бу борадаги таклифлари эшитилди. Якунда томонлар учрашув натижаларини ижобий баҳолаб, келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, IBSA — Халқаро кўзи ожизлар спорт федерацияси 1981 йилда Франциянинг Париж шаҳрида ташкил этилган. Федерациянинг асосий мақсади — кўзи ожиз ва заиф кўрувчи инсонларнинг жамиятга тўлиқ интеграциясини таъминлаш ҳамда уларни спортга жалб қилишдир. IBSA — Халқаро Паралимпия қўмитасининг тўлақонли аъзоси саналади.

Бугунги кунда IBSA ташкилотига 117 та давлат аъзо ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг