UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

09 окт 10:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нукусда ММА бўйича Марказий Осиё чемпионати бошланди

Бироз аввал Нукус шаҳридаги муҳташам “Манеж” спорт мажмуасида аралаш яккакурашлар (ММА) бўйича биринчи Марказий Осиё чемпионати старт олди.

Ҳаваскорлар ўртасида ўтказилаётган мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон яккакураш усталари жами 10 та вазн тоифасида баҳсларга киришади.   

Бугунги саралаш беллашувлари 52.2, 56.6, 61.2, 65.8, 70.3, 77.1, 83.9, 93, 120 ва +120.2 кг вазн тоифаларида ўтказилади. Жанглар 3 раунддан иборат бўлиб, ҳар бир раунд 3 дақиқа давом этади. Соат 19:00да ярим финал жанглари бошланади. Эртага эса финал жанглари ўтказилади.   

Соат 18:00да Марказий Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязов ўз қўшиқлари билан иштирокчи ҳамда томошабинларга байрам кайфиятини улашади. 

Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Хумоюншоҳ Зокиров, Беҳруз Исроилов, Хусниддин Сатторов, Шукурулло Рустамов, Беҳруз Акбаров, Мунис Мўминжонов, Икром Эржанов каби тажрибали спортчилар билан бир қаторда 20 нафар ҳаваскор курашчилар ғолиблик йўлида маҳоратларини намойиш этадилар.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг