UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0

15 июл 19:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов - Гэтжи жанги Лас-Вегасда ўтказилади

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедов ҳамда америкалик даъвогар Жастин Гэтжи ўртасидаги жангнинг қачон ўтказилиши кўпчиликни қизиқтиряпти.

Sherdog сайтининг ишончли манбаларга асосланган ҳолда хабар беришича, "Йил жанги" сентябрь ойида АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. 

Сайтнинг Нурмагомедовга аталган профилида чемпионлик жангининг муддати ва манзили кўрсатилган: 19 сентябрь 2020 йид, UFC Apex аренаси, Лас-Вегас (Невада штати, АҚШ). 

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Хабиб Нурмагомедов ММАдаги фаолиятини 2008 йилда бошлаган. UFCдаги ҳозирча сўнггиси бўлиб турган жангини 2019 йилнинг сентябрь ойида америкалик Дастин Порьега қарши ўтказиб, муддатидан аввал ғалаба қозонган эди. Хабиб 28 жангнинг барчасида зафар қучган. Гэтжи эса шу йилнинг май ойида америкалик Тони Фергюсонни чиройли тарзда мағлуб этди. Унинг ҳисобида 22 ғалаба ва 2 мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг