UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0

31 янв 12:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов: "Топурияни мағлуб этиш осон"

Енгил вазн тоифасида PFL чемпиони Усман Нурмагомедов ўз вазнида амалдаги UFC чемпиони Илия Топурияни осонлик билан мағлуб этишига ишонмоқда.

"Топурияни енгиш қийин эмас. Нега? Масалан, Арман Царукян уни қандай калтаклашни билади. У ерда ҳеч қандай қийин нарса йўқ. У курашишни ёқтирмайди. Бир-икки раунд курашса ҳам, ўша ерда чидам 70 килограммга тайёр бўлиши керак. Вазн кўтарганингда ва сен Ислам Махачев бўлмаганингда, табиийки, сенга қийин бўлади", - деди россиялик Gorilla Fighting`га берган интервьюсида.

Маълумот учун, кейинги ҳафта Усман Нурмагомедов Дубайдаги PFL турнирида британиялик Алфи Дэвисга қарши чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Илия Топурия эса ўтган йилнинг охирида собиқ рафиқаси билан судлашиш учун узоқ муддатли таътилга чиққан эди.

Уч кун олдин PFL лигаси ўзининг расмий рейтингини тақдим этди ва унда Нурмагомедов вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчилар рўйхатида етакчилик қилмоқда. Илия эса P4P UFC рейтингида иккинчи поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг