UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Суперлигада мураббийлар "рокировкаси": танаффусдаги кутилган ва кутилмаган тайинловлар 0 18:37Хабиб Нурмагомедов ЖЧ–2026нинг рамзий терма жамоасини тузди. Унда Месси ва Роналду йўқ 0 17:53Асу Алмабаев RAF Лигасидаги илк жанги эълон қилинди 0 17:26Музаффаров ва Холдаров Ереванда илк жангларини ўтказишди 0 16:54Винисиус косметик операция қилдирди 0 16:25Қозоғистонлик Жаҳон чемпиони Жанибек Алимханули бошқа вазнга ўтаётганини эълон қилди 0 15:57Мария Тимофеева Прагада муваффақиятли старт олди 0 15:25Богдан Гусков ва Рамазон Темиров UFC Abu Dhabi турнири олдидан медиа тадбирлардаги иштирокини бошлашди 0 14:49ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси "Реал"га ўтмоқчи 0 14:13Пара академик эшкак эшувчиларимизнинг кейинги манзили Германия бўлади 0 13:37Ёш сузувчиларимиз қитъа биринчилигида яна олтин ва бронза медаллари билан тақдирланишди 0 13:09Ҳумоюн Тўхтамуродов бразилиялик спортчи билан жанг қилади (ПОСТЕР) 0 12:42ФИФА ЖЧ-2026'да қанча даромад топди? 0 12:05Оливейра Махачевга маслаҳат берди 0 11:38Таэквондочиларимиз Жанубий Кореядаги халқаро турнирни 3 та медаль билан бошлашди 0

12 окт 10:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов UFCга шарт қўйди, у шартномани бекор қилмоқчи

Енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов аралаш қоидалар бўйича UFC ташкилотига шарт қўйди.

Россиялик жаҳон чемпиони UFCнинг жамоадоши Зубайра Тухуговга нисбатан қўллаган жазосидан норози эканлигини айтган.

“Мен UFCга мурожаат қилмоқчиман. Нима учун сизлар бизнинг автобусга Конор ва унинг одамлари ҳужум қилганда сукут сақладинглар? Ваҳоланки, ўшанда улар икки кишига жиддий тарзда жароҳат етказишганди. Улар ўлдириб қўйишлари ҳам мумкин эди. 

Кейин Ватаним, оилам, яқинларимга нисбатан айтилган ҳақоратлар, динимга нисбатан қилинган ҳурматсизликка UFCдагилар индамай қараб туришди-ку! Энди айтингчи, нима учун иккала жамоа уришга киришган бир пайтда фақат менинг жамоам жазоланиши керак? Қани бу ерда адолат? Агар кимнидир жазолаш керак бўлса, мени жазоланглар. Бу ерда Зубайра Тухуговнинг қандай айби бор?

Зубайранинг жангини бекор қилиб, уни UFCдан хайдамоқчи бўляпсизлар. Агар сиз Хабиб индамай, барча шартларимизга кўнади, деб ўйлаётган бўлсангиз, қаттиқ адашасиз. Зубайра Конор менинг оғамни урганидан кейин унга зарба берди. Буни видео такрорлар орқали кўриб олишингиз мумкин. 

Биласизми, сизлар Хабибни бутунлай йўқотасиз. Мен шартномани бир томонлама бекор қиламан ва бошқа UFCда жанг қилмайман. Бизда россияликлар ўз яқинларини ташлаб қўйишмайди”, - дея ўз Instagram саҳифасида хабар қолдирган Нурмагомедов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
12 окт 14:43:40
Bek
Э гап йўқ Хабиб.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг