UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

27 мар 19:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов vs Фергюсон: Карантин кимнинг имкониятини оширади?

Ҳали ҳамон коронавирус пандемияси сабаб Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жангнинг ўтказилиши сўроқ остида қолмоқда.

Америкалик UFC жангчиси Кевин Ли ушбу чемпионлик жанги ҳақида ўз фикрини билдирар экан, ҳозирги карантин ҳолати жанг натижасига қай даражада таъсир ўтказиши мумкинлигини урғулади. 

"Карантингача Хабибни қўллаб-қувватлаётган эдим. Айниқса, унга Дастин Порьега қарши кечган жангидан кейин мухлислик қила бошлагандим. Лекин карантин сабаб фикрим ўзгарди. Айни ҳолатда Тони ғалаба қозонади деб ўйлайман. Нимага? Ҳаммаси оддий: Фергюсон худди шу шароитда бир неча йилдан бери машғулот ўтказиб келади. Тони кўпчилик бўлиб шуғулланишни ёқтирмайди.   

Хабибда эса вазият тескариси. Унинг атрофида ҳар доим 15-20 киши бўлган. Карантин Тонидан кўра Хабибга салбий таъсир кўрсатади. Ҳамиша ҳам энг зўрлар ғалаба қозонавермайди. Фергюсоннинг ҳозир ўтказаётган машғулотларини кузата туриб, бўлажак жангда унинг ғалаба қозонишини башорат қиламан", - деди Ли.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг