02 янв 13:13
Янгиликлар
Нурмагомедовнинг менежери: Хабиб қайтишга тайёр!
Менежернинг айтишича, Нурмагомедов икки вазнда собиқ UFC чемпиони Жорж Сен-Пьерга қарши жанг учун октагонга қайтиши мумкин.
"Тўғрисини айтсам, агар чиндан ҳам Жорж Сен-Пьер фаолиятини қайта тикласа, у Хабибни ўрнидан туришга мажбур қила олади", — дея Абдел-Азизнинг сўзларини келтирмоқда TMZ.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Нурмагомедов UFC 254 турнирининг марказий жангида Жастин Гэтжини иккинчи раундда "учбурчак" бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди. Жангдан сўнг Хабиб фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Унинг ММАдаги натижаси 29:0!
Жорж Сен-Пьер эса 2017 йилнинг кузида фаолиятини якунлаганди. У сўнгги жангида Майкл Биспингни мағлуб этиш баробарида, рақибинининг ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини тортиб олганди.
Фикрлар