UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0

01 авг 10:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедовнинг тезкор нокаути билан якунланган PFL турнирининг барча натижалари

Мағлубият нималигини билмай келаётган Усман Нурмагомедов Нью-Йоркда бўлиб ўтган турнирда ўзи сингари ютқазмай келаётган америкалик Арчи Колганни муддатидан олдин таслим этиб, PFL чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Оқшомнинг марказий жанги биринчи раунднинг тўртинчи дақиқасидаёқ якунланди. Нурмагомедов рақибини оёқ билан бош қисмига йўллаган зарбаси орқали саросимага солиб қўйди, сўнгра апперкот билан уни иккинчи бор нокдаун ҳолатига туширди ва ҳакам Кит Питерсон 3-дақиқа 42-сонияда жангни тўхтатгунга қадар рақибини таслим этди.

Америкалик рақибини мағлуб этган россиялик жангчи ташкилот билан тузилган амалдаги шартномаси бўйича сўнгги жангини ўтказди. Бирлашган лига раҳбари Жейк Пол октагонга чиқиб, Нурмагомедов билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини маълум қилди.

Турнирнинг иккинчи асосий жангида мағлубиятсиз келаётган британиялик Дакота Дитчева навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. У уч раунд якунига кўра, ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан нидерландиялик Денис Килхолтсдан устун келди.

Оқшомнинг учинчи муҳим жангида мағлубиятсиз россиялик енгил вазнли жангчи Амру Магомедов ташкилот байроғи остида иккинчи ғалабасини тантана қилди. У иккинчи раундда кубалик Анхел Алваресни техник нокаут эвазига мағлуб этди.

Бошқа натижалар қаторида россиялик Татьяна Постарнакованинг муваффақиятли чиқишини таъкидлаш жоиз: у ҳакамларнинг айри қарори билан америкалик Монтана Де Ла Росани мағлубиятга учратди.


PFL турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Усман Нурмагомедов Арчи Колганни нокаутга (зарбалар) учратди – 1-раунд, 3:42.

Дакота Дитчева рақибаси Дениз Килхольцни ҳакамларнинг якдил қарори билан (30-27, 30-27, 30-27) мағлуб этди.

Амру Магомедов Анхель Альваресни техник нокаутга (зарбалар) – 2-раунд, 4:28.

Мустафа Диахате Дэррил Уокерни техник нокаут (зарбалар) эвазига ютди – 1-раунд, 2:35.


Прелим кард жанглари

Лазаро Дайрон Рауфьон Стотсни ҳакамларнинг айри қарори билан енгди (28-29, 29-28, 29-28).

Шон Гаучи Аллан Бегоссони ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди (30-27, 30-27, 30-27).

Омар Эл Дафрави Жонатан Пирсмни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (29-28, 30-27, 30-27).

Татьяна Постарнакова рақибаси Монтана Де Ла Росадан очколар ҳисоби бўйича устун келди (28-29, 29-28, 29-28).

Леван Хабалаев Чэми Дельва техник нокаутга (тиззада тана қисмига зарба) учратди – 1-раунд, 1:44.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг