UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0

13 мар 20:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоев проф боксда дебют қилади, бугун тарози маросими ўтказилди (Жуфтликлар)

Эртага пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт саройида навбатдаги профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Akhmat Fight Promotion промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган "Prof Boxing Night" оқшомидан жами 11 та жанг ўрин олган. Марказий жанг таниқли ММАчимиз Нурсултон Рўзибоев иштирокида бўлиб ўтади. 

Нурсултон профессионал боксдаги дебют жангида яна бир чарм қўлқоп устамиз Баҳром Паёзовга қарши рингга кўтарилади. Жанг 6 раундга мўлжалланган. Бугун боксчилар тарози маросимида ҳозир бўлишди ва белгиланган вазн (79.3 кг) меъёрини бажаришди. 

Нуфузи жиҳатидан иккинчи жанг 69 кг вазн тоифасида ўтказилади. 10 раундга мўлжалланган жангда ҳамюртимиз Мирзакамол Неъматов озарбайжонлик Зураб Чаниевга қарши рингга чиқади. 

Эртанги бокс оқшомининг тўлиқ карди

76.2 кг (4 раунд): Исломбек Мўминов (Андижон) - Жавоҳир Умбаров (Тошкент вилояти)

79.3 кг (4 раунд): Жонибек Норқобилов (Сурхондарё) - Нурсултон Мухторов (Тошкент)

66.5 кг (6 раунд): Бекзод Қодиров (Фарғона) - Фаррухжон Аҳадов (Тошкент вилояти)

63.5 кг (8 раунд): Асрорбек Раҳимов (Фарғона) - Шавкат Халилов (Тошкент)

55.2 кг (6 раунд): Асадбек Мамажонов (Фарғона) - Озодбек Мажитов (Тошкент вилояти)

63.5 кг (6 раунд): Бекзодбек Исадуллаев (Фарғона) - Аббосхон Йўлдошев (Фарғона)

76.2 кг (4 раунд): Рустам Асқаров (Тошкент вилояти) - Аълохон Абдуллаев (Наманган)

63.5 кг (4 раунд): Жамшид Рихсиев (Тошкент вилояти) - Орифжон Ибодуллаев (Қашқадарё)

72 кг (10 раунд): Али Мамедов (Озарбайжон) - Баҳромжон Фозилов (Фарғона, Ўзбекистон) 

69 кг (10 раунд): Мирзакамол Неъматов (Фарғона, Ўзбекистон) - Зураб Чаниев (Озарбайжон)


Марказий жанг

79.3 кг (6 раунд): Нурсултон Рўзибоев (Андижон) - Баҳром Паёзов (Тошкент вилояти)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг