UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Octagon 85". Шоҳасан Мирзаматов иштиркидаги марказий жанг 1-раунддаёқ тўхтатилди 0 00:21"Octagon 85". Жамолиддин Раҳмонжонов иштирокидаги co-main event жанг тўлиқ давом этди 0 22:35Суҳроббек Атажанов Octagon 85 турнирида хитойлик жангчи билан тўқнаш келди 0 22:13Россиялик жангчи ҳамюртимизни биринчи раунддаёқ даҳшатли нокаутга учратди (ВИДЕО) 0 21:49Одилхон Тошкентда қозоғистонлик спортчи билан жанг қилди 0 19:05"Челси" ҳимоячиси клубнинг трансфер сиёсатини танқид қилди 0 18:41WBA рейтинги ҳам янгиланди: Икки боксчимиз ўз вазн пешқадамлари. Дўсматов кўтарилди 0 18:2011 яшар шахматчи қизимиз ФИДЕ Спорт устаси мақомини қўлга киритиб, тарихни янгилади 0 17:59WBO рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчилари орасида энг юқори ўрин Мадримовда! 0 17:37Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Насаф" рақибларини билиб олди 0 17:16ИНТЕРВЬЮ. "Шогирдимни ўлими энг оғир кун бўлган" — Jasco Coach 0 16:51Янина Кускова "Tour of Thailand" турнири шоҳсупасидан жой олди 0 16:24Тедди Атлас — Мейвезер ва Пакьяо реванши ҳақида: "Бу жанг 15 йилга кечикди" 0 16:03"Арсенал" "Реал" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда 0 15:41Шон О`Мэлли нима учун Оқ уйдаги UFC турнирида иштирок этишдан мамнун эмаслигини тушунтирди 0

29 июн 09:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоев UFCдаги дебют олдидан: "Ғалаба қозонсам, яна жанг сўрайман"

Нурсултон Рўзибоев UFCдаги дебюти олдидан матбуот анжуманида саволларга жавоб қайтарди.

- Бу кунни узоқ кутдим. Тайёргарлигим яхши. Насиб қилса, жангда яхши ҳаракат қилиб, чиройли ғалабага ҳаракат қиламиз. 


- Фаолиятингда 40 дан ортиқ профессионал жанг бор. Ҳаёлингда балки UFCга етиб бора олмасамчи, деган фикрлар ўтганми? 

- Аввалданоқ буни ният қилиб келганман. Доимо бунга эришаман деб ҳаракат қилганман. Лекин бўлмайди деган ҳаёл ҳам ўтган. Мана Худога шукр, бу амалга ошадиган бўляпти. 


- Фаолиятинг қизиқарли. Сўнгги 8 та жангинг мағлубиятсиз бўлган. Ғалабаларингни сири нимада? 

- Сўнгги маротаба 2019 йилда ютқазгандим. Кейин эса тайёргарликни кучайтириб, олдингидек таваккал қилиб чиқардим. Олдин кўп захира жангчиси сифатида чиқардим, ўшанда мағлубиятлар бўлган. 


- Сен йилига 12-13 та жанглар ўтказган даврлар бўлган. Тушунарлики, UFCда бундай бўлмайди. Бу сен учун яхшими ёки сен тез-тез жанглар қилишни истайсанми? 

- ИншаАллаҳ бу жангни ютсам, яна жанг сўрайман. Тез-тез жанг қилишга ҳаракат қиламан.


- Кўпчилик сени илк бор октагонда кўришади. Сендан нималарни кутишлари мумкин бўлади? 

- Жангим асосий кардга қўйилибди. Шунга муносиб равишда жанг ўтказишга ҳаракат қиламан. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг