UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Азамат Нуфтиллаев камар соҳиби бўлди, "Сатурн"да рақиб ўзгарди ва "Octagon 75" турнирининг барча натижалари 0 21:04Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада чемпиони ва уч карра жаҳон чемпионини мағлуб этиб, Жаҳон кубоги ғолибасига айланди 0 18:34Блогер-кикбоксчи Дана Уайтдан Оқ уйдаги UFC турнири учун жанг беришни сўради 0 18:13"Башарасини бежаб қўярдим". Иан Гарри Камару Усман ҳақида 0 17:52"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди (ФОТО) 0 17:31Усик жангига икки ҳафта қолганида онасига мурожаат қилди (ФОТО) 0 17:10Уимблдон. 18 ёшли Мирра Андреева 1/8 финалда 0 16:49Тони Фергюсон қачон жанг ўтказишини айтди 0 16:28Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда! 0 16:07Шахматчи қизларимиз 676 250 доллар мукофот пулига эга Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 15:46World Boxing учинчи босқичи якунларига кўра Қозоғистон биздан ўзиб кета оладими? (Жадвал) 0 15:25Спорт вазири ўринбосари бугунги финал олдидан Навбаҳор Ҳамидова билан учрашди 0 15:04"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади 0 14:43Анвар Анваров Франциядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0 14:22Уимблдон. Ига Свёнтекнинг юриши давом этмоқда 0

29 мар 13:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Шавкат Раҳмонов ва Хамзат Чимаев билан жанг қиладими? Рўзибоевнинг ўзи жавоб берди

Россиялик журналист эртадан кейин UFC промоушенидаги иккинчи жангини ўтказадиган Нурсултон Рўзибоевдан интервью олди.

Аралаш яккакураш устамиз мағлубиятсиз одимлаётган қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов билан эҳтимолий жанг ҳақидаги берилган саволга ҳам жавоб қайтарди. 

— Сен ўрта вазн тоифасида жанг қиласан. Бу ердаги асосий юлдуз — Хамзат Чимаев. У билан эҳтимолий жангни қандай тасаввур қиляпсан?

— Бу жуда ҳам қизиқарли савол, — деди Рўзибоев. — Тўғриси, бу ҳақда ҳеч ҳам ўйламаган эканман. Шу ёки яна битта жангимдан кейин 77 кг вазнда ҳам ўзимни синаб кўрмоқчиман. Кейин бу саволингизни ўйлаб кўраман.


— 77 кг вазнда етакчилардан бири — бу Шавкат Раҳмонов. У билан жанг қилишга ҳам тайёрмисан?

— Авваллари қозоқ лигаларида жанг қилиб юрган пайтим, яъни UFC орзу бўлган даврларда жуда кўп одамлар Шавкат иккимизнинг жангимизни уюштириш учун ҳаракат қилган. Ўша пайтда Раҳмонов ҳам UFC`да эмасди. Ҳозир эса у рейтингнинг Топ-3 жангчиси. Агар ўша даражагача етиб борсам, нима учун йўқ.


Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоев 31 март куни АҚШнинг Нью-Жерси шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night турнирида америкалик Седрик Дюмага қарши октагонга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг