UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

12 июл 07:24
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Нью-Деҳлида Осиё ўйинлари машъаласи аланга олади!

Теглар :  Осиё ўйинлари
Маълумки, 2018 йилги Осиё ўйинлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтади.

18 августдан 2 сентябрга қадар Осиёнинг 45 мамлакати спортчиларини Индонезияда жам бўлишади. 10 500 нафар спортчи 40 та спорт тури бўйича куч синашишади. Ташкилотчилар дастурни тайёрлаб бўлишган. Режалаштирилган 465та тадбирнинг дастлабкисига бугун старт берилади.

11 июль куни Осиё ўйинлари «ўз уйига» – Нью-Деҳлига қайтади. Айнан шу ерда 1951 йили Осиё Олимпия Кенгашининг асосий спорт мусобақаси ташкил этилганди. Шу якшанбада Осиё ўйинлари машъаласи Нью-Деҳлидаги «майор Дхьян Чанда» номли Миллий стадионда аланга олади.

Машъалани ёқиш маросимидан сўнг у 18 000 километрлик анъанавий эстафета бошланадиган Индонезияга йўл олади. Машъала асосий манзили – Жакартадаги «Gelora Bung Karno» стадионига етиб бориш учун 50 та шаҳар ва 18 та провинциядан ўтади. Бу ерда 18 август куни тантанали равишда Осиё ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг