UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0

16 июн 12:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Одилжон Аслонов: Тахминим тўғри чиқди, аммо...

Москва шаҳрида ўтказилаётган "Қитъалар Кубоги" турнирида Осиё терма жамоаси таркибида иштирок этаётган бухоролик боксчимиз Одилжон Аслонов интервью берди.

Қуйида ана шу интервьюни ўқишингиз мумкин.

- Ассалому алайкум, Одилжон. Авваламбор, таклифимизни рад этмаганингиз учун ташаккур. 

- Валайкум ассалом, таклиф учун раҳмат.


- Одилжон, ушбу турнир қай даражада ташкиллаштирилган? Умуман, ташкилий масалалар борасида фикрингиз қандай?

- Тўғриси, ушбу турнир ва унинг ташкилий масалалари аъло даражада. Биз учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Яшаш учун меҳмонхона, овқатланиш, ҳар кунлик машғулот ўтказишимиз учун спорт зали  тақдим этилган. Мураббийларимиз қўл остида ушбу залларда машғулот олиб боряпмиз. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча ташкилотчиларга Осиё терма жамоаси спортчилари номидан барчаси учун миннатдорчилик билдираман.


- Турнир доирасида ҳозиргача иккита жанг ўтказиб иккисида ҳам ғалаба қозондингиз. Шу ўтказилган жанглар ва ундаги рақибларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Очиғи, африкалик рақибимни танимайман. Билишимча, у проффессионал боксда 23 та жанг ўтказган экан. Россиялик рақибимни эса яхши танийман. Ўтган йил Сербияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби. Ҳаваскор боксда ҳам бир нечта халқаро мусобақалар ғолиби ҳисобланади. Бу икки кучли боксчини мағлуб этганимдан хурсандман.


- Турнирнинг иккинчи турида Осиё ва Россия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Рақиб жамоа боксчилари қандай таассурот қолдиришди?

- Россиялик барча чарм қўлқоп усталари ҳаваскор ва проффессионал боксда ўз ўрнига эга. Кўплаб мусобақаларда ғолибликни қўлга киритишган. Бир қизиқ ҳолатни сизга айтсам, Россия терма жамоаси билан жанг олдидан кичик ҳисоб қайд этилишини ва унда ғалаба қозонишимизни тахмин қилгандим. Ҳа, кичик ҳисоб қайд этилди, лекин рақиб фойдасига. Озроқ омадимиз келмади ва кичик ҳисобда мағлуб бўлдик.


- Америка, Африка ва Россия терма жамоалари таркибидаги сиз учун 3 нафар энг яхши боксчи?

- Хўп десангиз, Россия терма жамоаси таркибидан ўзим кучли деб ҳисоблаган уч нафар энг яхши боксчини санаб бераман. Токио Олимпиадаси чемпиони Альберт Батиргазиев, жаҳон чемпиони Муслим Гаджимагамедов, IBO йўналиши рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган Павел Силягин. Санайверсам, бундай кучли боксчилар жуда кўп.


- Осиё терма жамоаси сафидаги жамоадошларингиз жангларидан ташқари рақиб жамоалар баҳсини ҳам кузатиб боряпсизми? 

- Тўғрисини айтсам, мен биронта жангни кузатганим йўқ. Барча жангларни Равшан Ходжаев бошчилигидаги мураббийларимиз кузатишяпти ва шунга монанд ҳар биримизга алоҳида услубларни сингдиришмоқда.

Мақсуд Комилов суҳбатлашди

Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро вилоят бўлими матбуот хизмати    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг