UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

13 мар 19:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Одилжон Аслоновнинг навбатдаги рақиби маълум, у Головкиннинг собиқ рақиби билан жанг қилади

Профессионал боксда фаолиятини бошлаган ҳамюртимиз Одилжон Аслонов 21 март куни проф боксда навбатдаги жангини ўтказади.

Бу ҳақида боксчимиз Olamsport.com сайти муҳбири билан суҳбатда маълум қилди. 

Унга кўра Аслонов 21 март куни Владикавказда ўтказиладиган жанг оқшомида угандалик Кассим Оумага қарши рингга кўтарилади. Маълумот учун, Оума шу кунгача проф боксда 44 та жанг ўтказган ва уларнинг 29 тасида ғалаба қозонган (18 та нокаут). 14 маротаба мағлуб бўлган (3 та нокаут). 1 та дурангга эришган. 

Қайд этиш лозимки, у 2017 йили WBA камари учун Геннадий Головкинга қарши рингга кўтарилган ва мағлуб бўлган. Бундан ташқари, 2013 йилда бошқа бир ҳамюртимиз Қувончбек Тойгонбоев билан ҳам тўқнаш келган ва ғалаба қозонган. 

Одилжон Аслонов эса проф боксда 2 маротаба жанг қилиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам ғалаба қозонган. У жангларининг бирида рақибини нокаут эвазига ҳам мағлуб этишни уддалаган. 

Маълумот учун, ўша кунги жанг оқшомида бошқа бир боксчиларимиз Шукуржон Раҳимов ҳамда Улуғбек Мубиновлар ҳам рингга кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг