UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0

01 фев 18:57
Янгиликлар

Футбол

ЎФА ва ЎзДЖТСУ раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди + ФОТО

Теглар :  Футбол
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ЎФА раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар илмий, ўқув-услубий, педагогик иш фаолиятлари, халқаро ҳамкорлик бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзаро тажриба алмашиш, хорижий мутахассислар иштирокида маъруза-семинарлар, илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш тўғрисида фикр алмашдилар.

Учрашувда мутахассис ва профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашишларини йўлга қўйиш, хорижий ва маҳаллий мутахассисларни машғулотларга жалб этиш, университетнинг иқтидорли талабалари орасидан истеъдодли футболчиларни саралаб олиш, ҳакам, селекционер ва мураббийликка иқтидори бор ёшларга таълим бериш ва соҳага жалб этиш борасида келишувга эришилди.

Шунингдек, суҳбат давомида футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали футбол соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш бўйича ЎФА қошида Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази ҳам фаолият кўрсатаётганлиги, келишув иккала томон учун ҳам манфаатли бўлиши таъкидланди.

Университетнинг «Футбол» кафедраси профессор-ўқитувчиларини ассоциациянинг халқаро ўқув курсларига мураббийлар таълими бўйича инструктор ёки инструктор ассистенти сифатида жалб қилиш ва тингловчиларнинг билимларини такомиллаштириш мақсадида футболга замонавий, илмий-таҳлилий материаллар жорий этиш, улар устида биргаликда ишлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Учрашув якунида ЎФА ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида Меморандум имзоланди. Унга кўра, томонлар Ўзбекистонда футболни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турига айлантириш, Университет талабаларидан юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, мамлакат футболини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш, футбол клублари фаолиятини ривожлантириш, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш, мамлакатимизда футбол бўйича йирик халқаро мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ўтказишда иштирок этадиганларини саралаш ҳамда улар «С» тоифа сертификатларини олиши учун уларни қўллаб-қувватлаш борасида яқиндан ҳамкорлик қиладилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг