UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0

02 мар 12:29
Янгиликлар

Футбол

ОФК U-17 ва U-20 ўртасидаги мусобақаларни энди Ғарб ва Шарққа бўлмайди, бу Ўзбекистон U-17 ишини қийинлаштиради

Теглар :  ОФКЎзбекистон
Гап шундаки, 2018 йилги Осиё чемпионати натижаларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтган саралаш ўйинларида омадсизликка учраб, қитъа чемпионатига йўл ололмаган.

Бу эса рейтингимизга кескин таъсир қилган. Эски тизим амалда қўлланилганда биз ҳозиргиси каби иккинчи саватчада бўлар эдик ва рақибларимиз нисбатан енгилроқ бўларди. Булар, Тожикистон, Уммон, Ҳиндистон, Эрон, Яман ва Ироқ. Энди эса уларнинг қаторига Япония, Жанубий Корея, Австралия, Индонезия, Таиланд ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатларининг мунтазам иштирокчиси КХДР қўшилди. Камига биз энди саралаш ўйинлари учун гуруҳ мезбонлигини қўлга киритмасак, Шарқ томон парвоз қилишимиз керак бўлади. 11та саралаш гуруҳларидан фақат битта жамоа тўғридан-тўғри чиқса, бор йўғи 4та энг яхши иккинчи ўрин соҳиби мусобақага йўл олади.

Бугунги кунда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига бўлаётган муносабатни олсангиз, Осиё чемпионатига чиқа олмайдиган ҳолатда эканлигини кўрамиз. Буни пайқаганлиги учун ёки бошқа сабаб Сервер Жепаров ҳам иссиғида ўз вазифасини топшириб қўя қолди.

Куни кеча "Локомотив" жамоаси Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Қизиқ маълумотга эга бўлдим ва сўнгги йилларда Ўзбекистон ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоаларининг натижалари нима учун бу қадар пасайиб кетканлигига жавоб топдим. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг бош мураббийидан ташқари ходимлар ишлаган куни учун 120 000 сўмдан пул оларканлар. Сиз Ўзбекистон ўсмирлар ёки ёшлар терма жамоасининг устозисиз ва бир ойда 10 кунлик йиғин ташкил қилинса 1.200 000 сўм маош оласиз. Энди тушуниб етдим, нима учун бизда ёшлар мураббийлари бошқа клубларда ҳам фаолият олиб боришларини. Бир йилда нари борса 8 маротаба йиғин бўлди дейлик, 1 йил ичида киссангизга 9.600 000 сўм тушади . Бу ЎФАнинг бир нафар ходимининг, бир ойлик маоши бўлса керак.

Мавзуга қайтадиган бўлсам, 3-саватчада Сингапур, Сурия, Қатар ва Қирғизистон каби жамоалар бор. Қирғизистон билан яқинда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганлигимизни инобатга олса, улар ҳам ҳавотирга солишлари мумкин. Сурия ва Қатар, сўнгги саватчадаги Қувайт (санкциядан чиқди) жамоалар бу ёшда ҳамиша кучли бўлганлар.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларига 7 ой қолди, бизда эса терма жамоа бош мураббийи ўрни бўш. Янги мураббий футболчилар билан танишиб олгунига қадар, саралаш ўйинлари ҳам яқинлашиб қолиши аниқ.

Сўнгги натижаларга қараганда биз қуйидаги саватчаларни кўрамиз:
1-саватча
1. Япония
2. Тожикистон
3. Жанубий Корея
4. Австралия
5. КХДР
6. Индонезия
7. Уммон
8. Ҳиндистон
9. Эрон
10. Яман
11. Таиланд

2-саватча
12. Ироқ
13. Малайзия
14. Иорадия
15. Вьетнам
16. Афғонистон
17. Саудия Арабистони
18. Бангладеш
19. Хитой
20. Гонконг
21. Бруней
22. Ўзбекистон

3-саватча
23. Мьянма
24. Қирғизистон
25. Тимор Лесте
26. Қатар
27. Фаластин
28. Камбоджиа
29. Сурия
30. Сингапур
31. Хитой Тайпеи
32. Непал
33. Баҳрайн (мезбон)

Бу нима деб турганлар учун мисол тариқасида икки хил кўринишда қуръани тахмин қиламиз.

Шундай бўлиши ҳам мумкин: Япония, Ўзбекистон, Қатар, Қувайт.
Бундай бўлиши ҳам мумкин: Яман, Ўзбекистон, Бруней, Лаос

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг