UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46Маддалена Пратесга қарши! UFC Australia турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимидан ўтишди 0 19:02"Бавария" 8 нафар футболчисини трансферга қўйди 0 18:39Мераб Двалишвили Пётр Янга қарши учинчи жангни қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 18:18Хамзат Чимаев Хабибнинг ашаддий рақиби уни ММА жангчиси бўлишга илҳомлантирганини айтди 0 17:56"Бу жангдан маъно йўқ". Двалишвили нима учун Царукян билан жангга рад жавобини берганини айтди 0 17:35Расман: "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси билан янги шартнома тузди 0 17:14Чарльз Оливейра UFC билан янги шартнома имзолади 0 16:53Наманганда “Саломатлик сари 10 000 қадам” марафонига старт берилди 0 16:32Дмитрий Бивол келажак режалари ҳақида гапирди 0 16:11Sky Sports: "Атлетико" Альваресни 150 миллион еврога баҳолаган 0 15:50Сауль Альварес Ар-Риёдда кутилмаган рақибга қарши рингга кўтарилади + ФОТО 0 15:29TePe Sigeman 2026 турнири бошланяпти. Унда Абдусатторов ва Магнус Карлсен ҳам иштирок этади 0 15:08Шавкат Раҳмоновнинг октагонга қайтиши ҳақида хабар берилди 0 14:47Daily Mail АПЛ мавсумининг энг ёмон 10 та трансферини аниқлади 0 14:26Арман Царукяннинг рақиби маълум - Тони Фергюсон! (+ПОСТЕР) 0

18 апр 16:28
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғабек Нафасов: «Ўзбекистон учун чемпионатдаги илк медални олиб берганимдан хурсандман»

Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Пойтахтимизда давом этаётган катталар ўртасида Осиё чемпионати иккинчи кун дастурининг -55 кг вазнда Оғабек Нафасов даст кўтариш машқида кумуш медалга сазовор бўлди. 

Баҳслар якунланганидан сўнг, спортчимиз ўз таассуротлари билан ўртоқлашди: 

«Мусобақа жуда ҳам муросасиз ўтди. Шукурки, 2-ўринни эгалладим. Осиё чемпионатида Ўзбекистон учун биринчи медални тақдим этдим. Бундан жуда хурсандман.132 кг оғирликни кўтариб, шахсий рекордимни ҳам 4 кгга янгиладим. Шу ўринда мураббийларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида илк маротаба иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритганимдан мамнунман. Май ойида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатида 1-ўринни олишга ҳаракат қиламан», - деди Оғабек Нафасов.


Хуршида Абдикулова суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг