UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0

20 июл 08:26
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика бўйича илк халқаро онлайн мусобақа ўз якунига етди

Хабарингиз бор, оғир атлетика бўйича тарихда илк бор онлайн тарзда Халқаро биринчи Кубок мусобақаси ташкил этилади.

Бугун тонгда ўз ниҳоясига етган Оғир атлетика бўйича ташкил қилинган карантин давридаги илк халқаро онлайн мусобақада ўзбекистонлик атлетлар ҳам муносиб иштирок этишди.

Маълумот учун, мусобақа Халқаро оғир атлетика федерациясининг олимпия стандартида оғир атлетика спорт жиҳозларини ишлаб чиқарувчи ZKC ташкилоти ҳамда Америка қитъаси оғир атлетика федерацияси билан ҳамкорликда  ташкил этилди

Қувонарлиси, унда қатнашган вакилларимиз Сарвар Зафаржонов (-89 кг), Фарҳод Собиров (-102 кг) ва Акбар Жўраев (-109 кг) ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритдилар. Вакилларимиз қайд этган натижалар билан танишинг:

-89 кг: Сарвар Зафаржонов – 357 кг (162 кг + 195 кг)
-102 кг: Фарҳод Собиров – 355 кг (165 кг + 190 кг)
-109 кг: Акбар Жўраев – 410 кг (190 кг + 220 кг)

Шу тариқа мусобақада қатнашган барча атлетларимиз совринли ўринларни эгаллашди. Терма жамоамиз аъзоларининг 4 нафари ўз вазн тоифаларида энг яхши натижани қайд этган бўлса, 2 полвонимиз иккинчи, яна бир вакилимиз учинчи ўринни эгаллади. Батафсил:

1-ўрин:
Турсуной Жабборова (-81 кг)
Сарвар Зафаржонов (-89 кг)
Фарҳод Собиров (-102 кг)
Акбар Жўраев (-109 кг)

2-ўрин:
Нигора Абдуллаева (-55 кг)
Адҳамжон Эргашев (-73 кг)

3-ўрин:
Кумушхон Файзуллаева (-71 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг