UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

01 май 09:00
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлдик!

Урганч шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етди.

Қувонарли томони, ушбу баҳсларда спортчиларимиз ўғил болалар ўртасида ҳам, қизлар ўртасидаги беллашувларда ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Эътиборингизга қитъа биринчилигида совриндор бўлган спортчиларимиз рўйхатини тақдим этамиз:

Ўсмирлар:

Олтин:

-77кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров

-85кг: Алишер Раджапов

-44кг: Нигора Абдуллаева

-63кг: Кумушхон Файзуллаева

-75кг: Турсуной Жабборова

+75кг: Долера Давронова

Кумуш:

+94кг: Саидмухтор Саидаҳроров

-48кг: Зуҳра Отажонова

-58кг: Шаҳлохон Абдуллаева

-69кг: Зарнигор Абдураҳмонова

Бронза:

-69кг: Асадбек Наримонов

+75кг: Шодмоной Очилова

Шу тариқа ўсмирларимиз 6та олтин, 4та кумуш ва 2та бронза медалларини қўлга киритдилар.

 

Ёшлар ўртасидаги мусобақаларда эса натижалар қуйидагича кўриниш олди:

Олтин:

-85кг: Зайнобиддин Маҳамамадаминов

-105кг: Акбар Жўраев

-75кг: Турсуной Жабборова

-63кг: Кумушхон Файзуллаева

Кумуш:

-69кг: Адҳамжон Эргашев

-77кг: Умирбай Мавленов

-75кг: Гулноза Аҳмадова

+90кг: Долера Давронова

Бронза:

-69кг: Бозоргул Рамбергенова

Ёшлар ўртасида ўтказилган беллашувларда эса вакилларимиз 4та олтин, 4та кумуш ва 1та бронза медалига сазовор бўлишди. Умумжамоа ҳисобида атлетларимиз қитъа чемпионатини биринчи ўринда якунладилар.

Маълумот учун, ушбу Осиё чемпионатида ўтган йилги лицензион мусобақада йўлланма қўлга кирита олмаган мамлакатлар Олимпия ўйинлари учун лицензия ютиб олдилар. Ўғил болалардан Туркманистон, Ҳиндистон, Саудия Арабистони ҳамда Қирғизистон терма жамоалари, қизлар ўртасида эса Япония, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон ва Мўғулистон терма жамоалари Буэнос-Айрес лицензиясини Урганчда якунига етган Осиё чемпионатида қўлга киритдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг