UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33U-23 Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди, чорак финалда Саудия Арабистонига қарши ўйнаймиз 0 19:50MPL 9 турнирининг марказий жанги аниқ бўлди + ПОСТЕР 0 19:39Алекс Перейра Магомед Анкалаев билан жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 19:17Сувга сакраш. Лицензиант спортчимиз Америка кубогида иштирок этади 0 18:55Азизбек Темиров Octagon 57 турнири бонусига лойиқ кўрилди 0 18:32"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди 0 18:10Қойил! Таниқли боксчи Ғазо учун 20 миллион доллар ҳайрия қилмоқчи! 0 17:48Рафаэль Надаль 20-маротаба Мадриддаги "Мастерс"да қатнашади 0 17:25Эдди Хирн: "Мадримов Кроуфордни мағлуб этса..." 0 17:01Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас 0 16:40Иржи Прохазка вазнини ўзгартириши мумкин 0 16:18Пара каноэчиларимиз Жаҳон чемпионатига пухта ҳозирлик кўришмоқда 0 15:56Мадримов - Кроуфорд оқшоми кардида яна бир юлдуз боксчи рингга кўтарилиши кутилмоқда 0 15:35Ўзбекистон U-23 Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг 0 15:14WBC рейтинги янгиланди: Ғиёсов, Назаров кўтарилди, Мелиқўзиев пастлади, Жалолов ўзгаришсиз 0

01 май 15:11
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини кучли учликда якунлади

Теглар :  Оғир атлетика
Ашхободда бўлиб ўтган Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди.

Мусобақада қатнашган тўққиз спортчимиздан олти нафари совринли ўринларга сазовор бўлди. Жамоамизга дастлабки медални 62 кг вазн тоифасида қайд этилган Адҳамжон Эргашев келтирди. Ёш спортчимиз бугунги кунда катталар ўртасида ҳам қитъанинг етакчи атлетларидан бири эканлигини исботлади. Гарчи у даст кўтаришда 5-ўрин (128 кг) билан чекланган бўлса-да, силтаб кўтаришда 158 кг оғирликдаги тошни кўтариб, бронза медални қўлга киритди. Иккикурашда ҳамюртимиз 286 кг натижа билан 4-поғонадан жой олди. 

Навбатдаги, 69 кг вазнда рўйхатдан ўтган истеъдодли спортчимиз, Олимпия ўйинлари иштирокчиси Достон Ёқубов ҳам жамоадошининг натижаларини такрорлади. Даст кўтаришда 5-ўрин, иккикурашда 4-ўрин ва силтаб кўтаришда бронза медаль. Табиийки, Достоннинг кўрсаткичлари бироз юқорироқ – 134+177=311 кг. Кейинги вазн тоифаларида супачага чиққан Шаҳзод Худойберганов ва Файзулло Набиев мос равишда 6-8-ўринларни банд этишди. 

Шундан кейин бир неча кун давомида Ашхобод шаҳридаги муҳташам оғир атлетика залига тўпланган мухлислар Осиёнинг оғир вазнли паҳлавонлари иштирокидаги қизиқарли чиқишларнинг гувоҳи бўлишди. Қувонарлиси, Осиё чемпионатининг сўнгги уч кунини мамлакатимиз спортчилари ўзларининг ажойиб ҳаракатлари билан безаб беришди. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Фарходбек Собиров ўзининг 20 ёшида қитъанинг барча етакчи полвонларини тиз чўктириб, чемпионликни нишонлади. Даст кўтаришда 175 кг – олтин медаль, силтаб кўтаришда 205 кг – кумуш медаль (эронлик кучли рақибидан атиги 1 кг ортда қолди) нақд. Иккикурашда Собиров 380 кг жамғариб, айнан Эрон вакилидан оз эмас, кўп эмас 8 кг ўзиб кетди ва Осиё чемпиони деб эълон қилинди.  

Фарходбекнинг ажойиб ютуғидан руҳланиб, қолган забардаст паҳлавонларимиз ҳам мураббийлар ва ишқибозлар ишончини оқлашди. Аввалига 105 кг вазнли Иван Ефремов ўзининг севимли машқи даст кўтаришда эронлик машҳур Муҳаммадризо Барорийдан кейин иккинчи ўринни эгаллади ва жамоамизга кумуш медаль келтирди. Тан олиш керак, Иван силтаб кўтаришда ҳали ўзининг ҳақиқий спорт формасини тиклай олмаганлиги кўринди. Маълумот учун, ушбу вазн тофасида яна бир спортчимиз Авез Идиев ҳам ўз маҳоратини намойиш этганлигини айтиб ўтиш жоиз. 

Чемпионатнинг сўнгги кунида яна ўзбек спортчисининг чиройли ғалабаси шарафига Ватанимиз мадҳияси янгради. Рустам Жангабоев ҳар қандай спорт турида энг нуфузли ҳисобланган ўта оғир вазн тоифаси якуний натижаларига кўра, Осиё чемпиони деб тан олинди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Рустам полвон даст кўтаришда 196 кг (2-ўрин), силтаб кўтаришда 241 кг (2-ўрин) оғирликни забт этди. 1-машқ бўйича Жангабоев мусобақа мезбони Ҳожамуҳаммад Тўйчиевдан атиги 1 кг ортда қолди. 2-машқда эса Хитой Тайпейи вакилига бор-йўғи 2 кг ён берди. Дарвоқе, Рустам яқиндагина мамлакат чемпионатида силтаб кўтариш бўйича узоқ йиллардан буён сақланиб келаётган Игор Халиловга тегишли Ўзбекистон рекорди (240 кг)ни 1 килограммга янгилаган эди. Ашхободда у мазкур натижани такрорлади. Нима бўлганда ҳам, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Жангабоев иккикурашда 437 кг тўплаб, энг яқин таъқибчисини 9 кг ортда қолдириб кетди. Шу тариқа Осиё чемпиони шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради. 

Умуман олганда, мамлакатимиз эркаклар жамоаси катталар ўртасидаги бу галги Осиё чемпионатида 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза – жами 9 та медал билан жамоавий ҳисобда Эрон ва Хитойдан кейин 3-ўринни эгаллади. Икки спортчимиз – Фарходбек Собиров (94 кг) ва Рустам Жангабоев (+105 кг) Осиё чемпиони деб тан олинди. 

Энди икки оғиз сўз қизларимиз иштироки хусусида. Бу галги қитъа чемпионатида аёллар терма жамоамиз камтарона таркиб билан иштирок этди. Шунга қарамасдан, Ашхободга йўл олган иккала қизимиз ҳам учун мусобақа мазмунли ўтди. 75 кг вазн тоифасида қайд этилган Омадой Отақўзиева худди Адҳамжон ва Достон каби даст кўтаришда 5-ўрин (92 кг), иккикурашда 4-ўрин (212 кг)ни эгаллади ва силтаб кўтаришда 120 кг натижа билан бронза медалга сазовор бўлди. Муросасиз курашда у Япония ва Мўғулистондан келган кучли рақибларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. 90 кггача вазнли спортчилар орасида супачага чиққан Долера Давронованинг чиқиши эса янада залворли бўлди. Унинг силтаб кўтаришдаги 115 кг ва иккикурашдаги 204 кг натижалари бронза медаль қийматига тенг келди. 

Энг муҳими, ҳар иккала қизимиз гарчи, ҳали қитъанинг етакчи оғир атлетикачи қизларига нисбатан анча ёш бўлсалар-да, катталар ўртасидаги Осиё чемпионати супачасида ўзларини йўқотиб қўйишмади. Омадой ҳам, Долера ҳам мураббийлар томонидан берилган барча буюртмаларни самарали амалга оширишди. Бошқача қилиб айтганда, улар берилган барча имкониятлардан унумли фойдаланишди. Демак, аёллар жамоамиз қитъа чемпионатини 3 та бронза медаль билан якунлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 май 10:23:36
Bek
Оғир атлетикачиларимизни ажойиб ғалаба билан табриклайман. Айниқса, Фарходбек Собиров ва Рустам Жангабоев мусобақага муносиб тарзда қатнашганлиги кўриниб турибди. Фарход ўзбек оғир атлетикасининг бўлажак юлдузи. Шу билан бирга, Иван Ефримов, Адхам Эргашев ва Достон Ёқубовлар хатто Ўзбекистон чемпионатида қайд этган натижаларини такрорла олмаганлиги ва имконият даражасидан паст қатнашганлиги ачинарли. Омад Атлетларимизга.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг