UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Элдор Шомуродов Эронни ютиш сири ҳақида гапирди 0 08:00Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар барча натижаси битта саҳифада (LIVE) 0 01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0 22:02Амирхон Алихўжаев "Mangu 5" турнирида ғалабага эришди 0 21:11Кураш, бокс ва бошқа спортлар. Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Эркаклар терма жамоамиз Арманистонни, аёллар Перуни мағлуб этди 0 19:52Осиё ўйинларининг еттинчи кундан кейин медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 19:30"Манчестер Сити"нинг Премьер-лига қоидаларини бузгани ҳақидаги айбловлар: Улар нимадан иборат? Қандай жазо қўлланиши мумкин? Кейин нима бўлади? 0 18:51Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:30Осиё ўйинларининг еттинчи кунини 3 та медаль билан якунладик 0 17:15Ўзбекистон делегацияси расмийлари ХОҚ Президенти билан учрашишди 0 16:16Мбаппе Платинининг рекордини такрорлади 0 15:25Тимур Турлов - FIDE президенти этиб сайланди! 0

13 ноя 08:21
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси VI Ислом бирдамлиги ўйинларини 20 та медал билан якунлади

Кеча Осиё қитъаси миқёсидаги энг нуфузли мусобақалардан бири — Ислом бирдамлиги ўйинлари доирасидаги оғир атлетика баҳслари ниҳоясига етди.

Якуний натижаларга кўра, вакилларимиз 6 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза медални қўлга киритиб, жами 20 та медал билан юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. 

Мусобақада иштирок этган 10 нафар спортчимиздан 8 нафари совриндорлар қаторидан жой олди, қолган 2 нафар ёш спортчимиз эса баҳсларни кучли бешликда якунлади.

Эътиборга молик жиҳатлардан яна бири шундаки, мусобақада қатнашган йигитларимизнинг барчаси 100 фоизлик натижа кўрсатди — яъни иштирок этган 5 нафар полвоннинг ҳар бири шоҳсупага кўтарилди. 

• Адҳамжон Эргашев икки йиллик танаффусдан сўнг халқаро майдонга қайтиб, ўз кучини намоён этди ва делегациямиз ҳисобига олтин, кумуш ҳамда бронза медалларини совға қилди.

• Нигора Абдуллаева илк бор иштирок этган Ислом бирдамлик ўйинларида бирданига 3 та кумуш медални қўлга киритди.

• Ёш спортчимиз Диёрбек Рўзметов ҳам делегациямиз ғазнасини кумуш медал билан бойитди.

• Тажрибали полвонимиз Сарварбек Зафаржонов ўз маҳоратини яна бир бор исботлаб, 2 та олтин ва 1 та кумуш медал соҳибига айланди. Шу тариқа, Сарварбекнинг Ислом бирдамлик ўйинларидаги умумий натижаси 5 та олтин ва 1 та кумуш медални ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич Акбар Жўраевдан кейин энг юқори натижа ҳисобланади.

• Қизларимиздан Ригина Адашбаева ва Турсуной Жабборова ҳам қитъа миқёсида етакчилар қаторида эканликларини кўрсатиб, 3 тадан кумуш ва бронза медални ўз номларига ёздириб қўйишди.

• Ўзбекистон оғир атлетикасининг фахрли вакилларидан бири Акбар Жўраев кутилганидек, бу гал ҳам рақибларига имкон қолдирмай, ўз устунлигини яна бир бор намоён этди ва 3 та олтин медални юртимиз ғазнасига қўшди. Шу билан Акбар Жўраевнинг Ислом бирдамлик ўйинларидаги медаллари сони 6 тага етди ва уларнинг барчаси олтин! Бу кўрсаткич — Ўзбекистон спорти тарихидаги энг юқори натижа ҳисобланади.

• Шунингдек, ВИ Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлик шарафи ҳам оғир атлетикачиларимизга насиб этди. Бу масъулиятни Шарофиддин Амриддинов  аъло даражада бажарди. Айниқса, илк бор мутлақ вазн тоифаси — +110 кгда иштирок этган Шарофиддин мусобақани чиройли руҳда якунлаб, бронза медал соҳиби бўлди ва энг оғир вазн тоифасида делегациямиз ҳисобига навбатдаги медални тақдим этди. Бу эса юртимиз спортчилари ҳатто мутлақ вазн тоифасида ҳам етакчилар сафида эканлигини яна бир бор исботлади.

Эслатиб ўтамиз, оғир атлетикачиларимиз Туркиянинг Конья шаҳрида ўтган V Ислом бирдамлик ўйинларида 15 та медални қўлга киритган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг