UZ

Сўнгги янгиликлар

19:0046 ёшли Пакьяо 2026 йилдаги режасини очиқлади 0 18:38Фёдор Емельяненко Нганну - Немков эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 18:15"Менга Чимаев эмас, UFC камари керак" - Нассурдин Имавов 0 17:40Шомуродов рамзий жамоадан жой олди 0 17:17Илия Топурия Пэдди Пимблеттга бўлган муносабати ҳақида гапирди 0 16:41"Шундагина унинг имконияти бўлади". Жастин Гэтжи Пэдди Пимблетт уни қандай мағлуб этиши мумкинлигини айтди 0 16:20Алекс Перейра Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашиш нияти йўқлигига шаъма қилди 0 15:59Ўтиш ўйини. "Бухоро" "Арал"ни мағлуб этди ва Суперлигада қолди 0 15:39Бекзод Қурбонов Абу-Дабидаги турнирда олтин медални қўлга киритди 0 15:17Рамазон Темировга яхшигина рақибни таклиф қилишди 0 14:52Норчаев бугун Германияда операция қилинади 0 14:25UFC рейтинги янгиланди. Рамазон Темировнинг вазнида жиддий ўзгаришлар 0 14:02Александр Усикнинг Қримдаги мол-мулки тортиб олинди 0 13:40"Йиртқичларча ҳис пайдо бўлди". Абдумалик Халоковни тишлаб олган Шумков финал ҳақида гапирди 0 13:19Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди 0

10 апр 15:00
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Гулноза Аҳмадова жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди

Теглар :  Оғир атлетика
Бир ҳафтада давомида Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида оғир атлетика бўйича бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бугун ўз якунига етади.

Мусобақада 57 та давлатдан 445 нафар спортчилар ғолиблик учун куч синашишмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мусобақада тўлиқ таркибда иштирок этмоқда.

Бу сафарги жаҳон чемпионатида делегациямизга илк медални қизлар ўртасида 58 кг вазн тоифасида иштирок этган Кумушхон Файзуллаева тақдим этгани ҳусусида хабар бериб ўтгандик. Ҳамюртимиз даст кўтаришда 79, силтаб кўтаришда эса 106 килограмм оғирликни бўйсидира олган, якунда силтаб кўтаришда кумуш медалга лойиқ кўрилган бўлса, умумий 185 килограмм натижаси билан бронза медалига сазовор бўлганди.



Кеча яна бир қизимиз, Гулноза Аҳмадова 75 кг вазн тоифасида даст кўтаришда 89 кг оғирликни бўйсиндириб бронза медалига лойиқ кўрилди. Силтаб кўтаришда эса Гулноза 108 кг тош кўтариб кумуш медалига сазовор бўлди. Натижада умумий 197 кг натижаси билан ҳамюртимиз қозоғистонлик Ольга Пастуховадан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медали билан тақдирланди ва терма жамоамизга муҳим 25 очко келтирди. Ушбу вазн тоифасида иштирок этган яна бир спортчимиз Шодмоной Очилова эса мусобақани кучли ўнликда якунлаб, терма жамоамиз ҳисобига қимматли 16 очкони қўшиб қўйди. Маълумот учун, мусобақада 58 кг вазн тоифасида делегациямиз учун дастлабки медални тақдим этган Кумушхон Файзуллаева бронза медалидан ташқари терма жамоамиз учун 23 очко ҳам ишлаб олганди.  

Хабар бериб ўтганимиздек, бу сафарги жаҳон чемпионатида 2018 йилда Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензиялар ўйналмоқда. Мусобақа регламентига кўра, жаҳон чемпионатида 1-7 ўринни эгаллаган терма жамоалар 2+2 кўринишида лицензияларга эга бўлишади. Яъни умумжамоа ҳисобида кучли еттиталикка кирган давлатлар учун 2 та ўғил болалар ва 2 та қизлар учун ўсмирлар Олимпия ўйинлари йўлланмаси ажратилади. 8-17 ўринларни банд этган терма жамоаларга эса 1+1 кўринишида йўлланмалар тақсимланади.



Демак ўз ўзидан кўриниб турибдики, Бангкокдаги жаҳон чемпионатида ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензиялари учун асосан жамоавий кураш кечмоқда. Бу эса мусобақани янада кескин ва муросасиз руҳда ўтишини таъминлаб бермоқда. Жаҳон чемпионатида бугунги кун ҳолатига кўра Ўзбекистон терма жамоаси қизлар ўртасида кучли еттиликда бормоқда ва ўсмирлар Олимпия ўйинларига бериладиган максимал 2 та йўлланма терма жамоамиз учун деярли нақд бўлиб турибди.

Бугун, жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида қизлар ўртасида +75 кг. вазн тоифасида Долера Давронова чиқиш қилади. Долера ҳаттоки кучли ўнталикка кириб терма жамоамизга 16 очко тақдим эта олса ҳам делегациямиз Олимпия ўйинларининг 2 та лицензиясига эга бўлади. Жаҳон чемпионатининг якуний натижалари хақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.



Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 апр 19:46:00
SarvarPARKENTLIK 2706
Erkakla baxslaridan ham xisoblani yetkazingla adminla
   
10 апр 19:44:57
SarvarPARKENTLIK 2706
O. Atletika asli erkaklar sport turi. Lekin mana To'marisdek shijoatli qizlarimiz yurt shani uchun kurashishmoqda . Omad
   
10 апр 19:43:08
SarvarPARKENTLIK 2706
Kumushxon, Shodmonoy, Gulnozaxon sizla har 3 kunda selfilarila bilan sot.set.ni gullatmasanglarda biz uchun yurtimiz faxrisizlar !
   
10 апр 19:40:56
SarvarPARKENTLIK 2706
Ofarin atletlarimizga !
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг