UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

12 мар 11:43
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. ЖЧдаги муваффақиятли юриш давом этади: бизда яна 3 та медаль

Теглар :  Оғир атлетика
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда вакилларимиз навбатдаги медалларни қўлга киритмоқда.

Йигитлар ўртасида 73 килограммгача бўлган вазндаги полвонлар баҳсида юртдошимиз Асадбек Наримонов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларига эга бўлди.

Вакилимиз даст кўтариш машқида 133 кг натижа қайд этиб, бу йўналишнинг олтин медали билан тақдирланди. Бироқ силтаб кўтариш машқида 154 кг натижа билан иккинчи кўрсаткични қайд этди. Умумий ҳисобдаги натижаси эса 287 кг.га тенг бўлди ва бу ҳам якунда яна бир кумуш медални тақдим қилди.

Ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Лас-Вегас, АҚШ
Йигитлар -73 кг
1. Карлос Насар (Болгария) – 291 кг
2. Асадбек Наримонов (Ўзбекистон) – 287 кг
3. Амагиак Мисакиан (Греция) – 272 кг

Эслатиб ўтамиз, мусобақада бунгача Нигора Абдуллаева 3 та олтин, Оғабек Нафасов 2 та кумуш медалларини қўлга киритган эди. Оғир атлетика федерация, спортчи ва мураббийларимизни навбатдаги медаллар билан табриклаб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг