UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Александр Усик 2026 йилги Жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди 0 10:52Жаҳон кубоги. Икки нафар боксчимизнинг жанги якунланди, бугун яна 3 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:27Теренс Кроуфорд Топуриянинг мағлубиятига изоҳ берди 0 08:59Испания ноҳуш анъанани давом эттирди 0 08:34Жастин Гэтжи Топурияга реванш берадими? Саволга унинг ўзи жавоб берди 0 08:06Илия Топурия Жастин Гэтжидан қабул қилган мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 19:57World Boxing кубоги. Боксчиларимиз илк кунда бир ғалаба ва икки мағлубият қайд этишди 0 19:24Испания сафида Токио Олимпия ўйинларида кумуш медал қўлга киритган футболчи 8,5 йилга қамалди 0 18:47Париж Олимпиадаси финалида Светлана Осиповани мағлуб этган франциялик таэквондочи спортдан четлатилди 0 18:00Тарихда илк бор UFC турниридаги барча жанглар нокаут билан якунланди 0 17:03"UzChess Cup" - Муҳиддин Мадаминов чемпион! 1 16:55ЖЧда 1-тур якунланмасдан илк истеъфо содир бўлди 0 16:29Халқаро Кураш Ассоциацияси Президенти истеъфога чиқди, унинг ўрнига ҳамюртимиз ташкилотни бошқаради 0 16:07Жордан Барроуз RAF билан шартнома имзолаб, Махачев ва Царукян билан бир кечада жанг қилмоқчи эканини айтди 0 15:21Анвар Анваров Швециядаги турнир чемпиони! 0

09 мар 23:20
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Лас Вегас жаҳон чемпионатини қабул қилмоқда

8-15 март кунлари Лас-Вегас (Невада штати) ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати мезбонига айланиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

АҚШда 2002 йили ва ундан кейин туғилган атлетлар ўзларининг нималарга қодир эканликларини кўрсатиш учун супачага чиқишмоқда. 8 март куни кечқурун дунёга машҳур «Westgate Las Vegas Resort & Casino»да мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Тамаш Аян тўпланганларга мурожаат қиларкан атлетларнинг нaтажалари муттасил яхшиланиб, рақобат кучайиб бораётганини таъкидлади ва иштирокчиларга омад ёр бўлишини тилади.

Ўсмирлар ва қизлар ўнтадан вазн тоифасида мукофотлар учун баҳслашишлари кўзда тутилган. 44 миллий федерациядан чемпионатда иштирок этиш истаги билдирилган аризалар келиб тушган бўлиб, 183 спортчи стартга ҳозирлик кўрмоқда.

Мезбон жамоа шарафини 20 спортчи ҳимоя қиладиган бўлди. Туркия (16 атлет), Хитой Тайпейи (14), Мексика (13) ва Перу (10) термалари ҳам кўпчилик билан қатнашиши кутилмоқда.

12 мамлакатдан Лас-Вегасдаги супачага бор-йўғи биттадан атлет кўтарилса, яна 10 терма жамоа таркибига фақат иккитадан атлет киритилган. Машҳур Парадайс кўчасидаги чемпионатга турли сабабларга кўра Россия, Украина, Хитой, Корея, қўшниларимиз Тожикистон ва Қирғизистон каби мамлакатлардан спортчилар ташриф буюришмади.

Қизлар ўртасидаги мусобақаларга 30 мамлакат шарафини ҳимоя қилувчи 85 атлет ҳозирлик кўрмоқда. Улар орасида ўтган 2018 йили ўсмирлар ўртасида Осиё, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатлари ғолибаси, Аргентинадаги ўсмирлар олимпия ўйинлари олтин медали эгаси Кумушхон Файзуллаева ҳам бор.

34 мамлакатдан 98 йигит медаллар тақдирига ойдинлик киритиши кутилмоқда. Улардан уч нафари ўзбек оғир атлетика мактаби тарбияланувчиларидир.

- Деярли барча мамлакатлардан Лас-Вегасдаги жаҳон чемпионати медалига даъвогарлик қила оладиганлар турнирда қатнашади. Шунчаки сайёҳ бўлиб бориб келишни бугун ҳеч ким ўзига эп кўрмайди. Шу сабабдан ҳам бир қатор спорт делегациялари белгиланган лимитдан тўлиқ фойдаланишмади. Бизнинг йигит ва қизларимиз чемпионатга муносиб тайёргарлик кўриб келишди. АҚШдаги жаҳон чемпионати улар учун катталар спорти сари навбатдаги дадил қадам бўлади деб ишонамиз, – дедиЎзбекистон оғир атлетика федерациясираисининг биринчи ўринбосари, халқаро оғир атлетика федерацияси ижроқўми аъзоси Шаҳрилло Маҳмудов.

Юртдошларимиз орасида биринчи бўлиб баҳсга Оғабек Нафасов киришади. У супачага чиққанида диёримизда 10 март бошланган бўлади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев,

Лас-Вегас, АҚШ


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг