UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Махачевнинг менежери ММА тарихидаги буюк жангчиларни санади. Улар орасида Ислам ва Хабиб ҳам борми? 0 19:13Рэшфорд “Барселона”га мурожаат қилди: “Ҳар лаҳзадан завқ олдим” 0 18:46Крис Сайборг Ронда Роузига "вызов" ташлади 0 18:18Хамзат Чимаев Стриклендга: "Кечирим сўра!" 0 17:53IBA раҳбари Кремлёв Россия борасидаги қарордан сўнг World Boxing'га мурожаат қилди 0 17:19“Реал” футболчиси жароҳат сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин 0 16:47Россия Қозоғистонда ўтказиладиган World Boxing Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи 0 16:12Гусков жанг қилиши керак бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0 15:44Умида Омонова — Осиё чемпионати совриндори! 0 15:11"Бавария" уч футболчига умид боғламаяпти: уларнинг клубда келажаги йўқ 0 14:38Рамазон Темиров янги ҳомийлик шартномасини имзолади (ФОТО) 0 14:12Шаҳноза Мамажонова пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги ғолиби 0 13:44World Boxing россиялик боксчиларга байроқ ва мадҳия остида турнирларда қатнашишга рухсат берди 0 13:19"Челси" Франция терма жамоаси аъзосини 60 миллион еврога coтиб oлди 0 12:46Хабиб Ислам Махачевнинг чемпионлик жангига тайёргарлигига баҳо берди 0

13 авг 14:39
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика “Мустақиллик кубоги”да қайси юлдузлар қатнашади?

Теглар :  Оғир атлетика
Оғир атлетика оламида юртимиз ташаббуси билан ташкил қилинаётган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги” онлайн халқаро турнирига бўлган қизиқиш кундан кун ортиб бормоқда.

28-30 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган мусобақада қатнашиш истагини билдираётган давлатлар сони ҳам ортиб бормоқда. Айни пайтда келиб, 27 мамлакатдан талабномалар келиб тушган. Улар орасида жаҳон миқёсида кўзга кўринган юлдуз атлетларни ҳам учратиш мумкин. Келинг, аввало, иштирок учун шу пайтгача расмий рўйхатдан ўтган мамлакатларни санаб ўтсак:

Австралия
Озарбайжон
Боливия
Канада
Хитой
Колумбия
Эквадор
Гондурас
Қозоғистон
Кирибати
Саудия Арабистони
Қирғизистон
Латвия
Науру
Янги Гвинея
Янги Зеландия
Никарагуа
Парагвай
Перу
Қатар
Руминия
Туркия
Украина
Уругвай
АҚШ
Венесуэла
Ўзбекистон

Мусобақада иштирок этадиган энг машҳур хорижлик 5 спортчи:

ФИШМамлакатВазн тоифаЁшиЮтуқлари
1Зулфия ЧиншанлоҚозоғистон-55 кг273 карра жаҳон чемпиони
2Ли ВеньвеньХитой87+20Жаҳон чемпиони
3Кан ЮэХитой87+284 карра жаҳон чемпионати совридори
4Луис МоскераКолумбия-6725Рио-2016 совриндори
5Дмитро ЧумакУкраина-109302 карра жаҳон чемпионати совридори

Терма жамоамиз таркиби:
-55 кг: Муаттар Набиева
-59 кг: Нигора Абдуллаева
-71 кг: Кумушхон Файзуллаева
-81 кг: Турсуной Жабборова
-67 кг: Адҳамжон Эргашев
-89 кг: Сарвар Зафаржонов
-102 кг: Фарҳод Собиров
-109 кг: Акбар Жўраев

Регламентга кўра, мусобақада иштирок этиш истагини билдирган терма жамоалар 14 августгача ўз талабномаларини жўнатишлари мумкин. Шундан сўнг барча вазн тоифалари ва мусобақа тақвими, иштирокчилар шакллантириб олинади. Қайд этиш жоиз, беллашувларнинг бошланиш соати Тошкент вақти билан белгиланади. Мисол учун, Тошкент вақти билан 14:00 га белгиланган баҳсда Лотин Америкаси мамлакати вакиллари ўзларининг вақти билан қатнашади. Бунда уларда тахминан тунги 02:00 бўлади. Шундай ноқулайликлар юзага келса ҳам, айтиб ўтганимиздек, бўлажак мусобақага қизиқиш улкан ва терма жамоалар иш талабномаларини жўнатишда давом этмоқда.

Қайд этиш жоиз, ҳозирда мазкур турнирни “Спорт” телеканалида жонли эфирда намойиш қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг